https://sputniknews.uz/20210906/kuchli-jamoa-qurish-uchun-yillar-kerak--katanets-20377866.html
Кучли жамоа қуриш учун йиллар керак – Катанец
Кучли жамоа қуриш учун йиллар керак – Катанец
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи шведларга қарши кечган ўйин фикрларини билдирди. 06.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-06T09:54+0500
2021-09-06T09:54+0500
2021-09-06T09:54+0500
спорт
ўзбекистон
футбол
швеция
ўфа
сречко катанец
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/06/20377756_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_0f491467d840f246a64c09a7aef702bb.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси словениялик мутахассис Сречко Катанец бошчилигидаги илк ўйинини Швецияга қарши ўтказди.Стокгольмда кечган ўртоқлик учрашувида “оқ бўрилар” 1:2 ҳисобда шведларга мағлуб бўлди.Ўйиндан кейин бош мураббий Сречко Катанец учрашув ҳақида фикр билдириб, илк таассуротлари билан ўртоқлашди.“Энг аввало, Швеция терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи таассуротимга келадиган бўлсак, Ўзбекистонга келганимга ҳали кўп бўлмади. Умуман олганда, бугунги ўйиндан қониқдим. Биз яхши ўйнадик, лекин хатоларимиз ҳам бўлди. Бу албатта нормал ҳолат. Сабаби, таркибимизда ёш ўйинчилар кўп эди”, - деди у.Катанец Швециянинг катта турнирлар тажрибаси борлигига тўхталди ва бу учрашув Ўзбекистон жамоаси учун катта тажриба бўлган. Швециядек жисмоний жиҳатдан кучли рақибга қарши ўйнаш осон эмас.Эслатиб ўтамиз, словениялик мутахассис Сречко Катанец билан 27 август куни шартнома имзоланган эди. Унга кўра Катанец 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.
https://sputniknews.uz/20210905/srechko-katanets-boshchiligidagi-ilk-oyinda-oq-borilar-kichik-hisobda-maglub-boldi-20376685.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/06/20377756_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_236c2661d0c1d0396f6b3414913034e5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, ўзбекистон, футбол, швеция, ўфа, сречко катанец
спорт, ўзбекистон, футбол, швеция, ўфа, сречко катанец
Кучли жамоа қуриш учун йиллар керак – Катанец
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи шведларга қарши кечган ўйин фикрларини билдирди.
ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси словениялик мутахассис
Сречко Катанец бошчилигидаги илк ўйинини Швецияга қарши ўтказди.
Стокгольмда кечган ўртоқлик учрашувида “оқ бўрилар” 1:2 ҳисобда шведларга
мағлуб бўлди.Ўйиндан кейин бош мураббий Сречко Катанец учрашув ҳақида фикр билдириб, илк таассуротлари билан
ўртоқлашди.“Энг аввало, Швеция терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи таассуротимга келадиган бўлсак, Ўзбекистонга келганимга ҳали кўп бўлмади. Умуман олганда, бугунги ўйиндан қониқдим. Биз яхши ўйнадик, лекин хатоларимиз ҳам бўлди. Бу албатта нормал ҳолат. Сабаби, таркибимизда ёш ўйинчилар кўп эди”, - деди у.
Катанец Швециянинг катта турнирлар тажрибаси борлигига тўхталди ва бу учрашув Ўзбекистон жамоаси учун катта тажриба бўлган. Швециядек жисмоний жиҳатдан кучли рақибга қарши ўйнаш осон эмас.
“Мен натижадан ваҳимага тушмаяпман. Сабаби, асосий вазифамиз ёшларга имконият бериб, уларни синаб олиш эди, бусиз иложи йўқ, чунки биз ўсишимиз керак. Ўзингизга маълум, кучли жамоа қуриш учун йиллар керак. Умид қиламан, ҳамма ўз устида ишлайди ва тўхтаб қолмайди”, - дея хулоса қилди Катанец.
Эслатиб ўтамиз, словениялик мутахассис Сречко Катанец билан 27 август куни шартнома имзоланган эди. Унга кўра Катанец 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида
фаолият юритади.