https://sputniknews.uz/20210905/test-natijasidan-norozi-bolgan-abiturientlar-qachon-apellatsiya-shikoyati-berishlari-mumkin-20368882.html
Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар қачон апеллация шикояти беришлари мумкин
Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар қачон апеллация шикояти беришлари мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда абитуриентлар 5–14 сентябрь кунлари онлайн апелляция шикояти бериши мумкин. 05.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-05T09:40+0500
2021-09-05T09:40+0500
2021-09-05T09:40+0500
жамият
имтиҳон
абитуриент
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/01/16094851_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_eb50b9ae1894d35ed503e07e373989cd.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози бўлган абитуриентлар 5 сентябрдан апелляция шикояти беришлари мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилмоқда.Шикоятни онлайн apellatsiya.dtm.uz сайти орқали бериш мумкин. Апеллация аризалари 14 сентябрга қадар қабул қилинади.Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб apellatsiya.dtm.uz сайтининг "Бакалавр-2021" бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.Агар абитуриент ҳақиқатан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.Мазкур саҳифага тегишли маълумотларни киритиш орқали апелляция аризаси берилади.Апелляция аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш апелляция комиссияси томонидан 2021 йил 7 сентябрдан бошланади.Apellatsiya.dtm.uz сайтида учта бўлим мавжуд бўлиб, магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг чет тили фани ва хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича апелляция аризалари мазкур имтиҳонларнинг якуний натижалари эълон қилингандан сўнг ишга туширилади.
https://sputniknews.uz/20210903/mandat-imtihon-yakuniy-natijalari-bugun-elon-qilinadi-dtm-20353329.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/01/16094851_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_62bb97487449d770ea62575a0477ed10.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, имтиҳон, абитуриент, отм
жамият, имтиҳон, абитуриент, отм
Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар қачон апеллация шикояти беришлари мумкин
Ўзбекистонда абитуриентлар 5–14 сентябрь кунлари онлайн апелляция шикояти бериши мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози бўлган абитуриентлар 5 сентябрдан апелляция шикояти беришлари мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази
хабар қилмоқда.
Шикоятни онлайн
apellatsiya.dtm.uz сайти орқали бериш мумкин. Апеллация аризалари 14 сентябрга қадар қабул қилинади.
Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб apellatsiya.dtm.uz сайтининг "Бакалавр-2021" бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.
Агар абитуриент ҳақиқатан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади.
Мазкур саҳифага тегишли маълумотларни киритиш орқали апелляция аризаси берилади.
Апелляция аризасини берган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши шарт.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш апелляция комиссияси томонидан 2021 йил 7 сентябрдан бошланади.
Apellatsiya.dtm.uz сайтида учта бўлим мавжуд бўлиб, магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг чет тили фани ва хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш бўйича апелляция аризалари мазкур имтиҳонларнинг якуний натижалари эълон қилингандан сўнг ишга туширилади.