Ўзбекистон вакили илк марта Европа халқаро аёллар етакчилиги мукофоти билан тақдирланди

© Официальная страница УМЭД МИД Узбекистана в FacebookПроректор Университета мировой экономики и дипломатии МИД Гульноза Исмаилова
Проректор Университета мировой экономики и дипломатии МИД Гульноза Исмаилова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2021
Oбуна бўлиш
ЖИДУ проректори 2021 йилги Гулноза Исмоилова European International Womenʻs Leadership Awards совриндори бўлди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Гулноза Исмоилова European International Womenʻs Leadership Awards мукофотининг 2021 йилги совриндори бўлди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.
Форум давомида мукофотлар Германия (яшил технологияларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси), Мўғулистон (аёлларни ишга жойлаштиришга қўшган ҳиссаси), Марокаш (давлат секторида аёлларнинг иштирокини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси), Бельгия (заиф аёлларни ҳимоя қилиш ҳиссаси), Фаластин (зиддиятлар шароитида аёлларни ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси), Кашмир (аёллар қадр -қимматини ҳимоя қилишга ҳиссаси) ва Ўзбекистон (гендер тенглик ва демократик жараёнлар учун) аёлларига топширилди.
Европа Иттифоқи пойтахти Брюсселда бўлиб ўтган мазкур тақдирлаш маросимида Германия, АҚШ, Исроил, Бельгия, Буюк Британия, Бельгия каби мамлакатларнинг вакиллари ҳам иштирок этишди.
"European International Womenʻs Leadership Awards тақдимоти жамиятда ва ҳаётда фаоллиги билан минглаб аёлларнинг овозига айланган, аёллар ҳақидаги мавжуд стереотипларни ўз фаолияти билан ўзгартиришга ҳисса қўшаётган аёллар учун эътирофдир”, - дейилган хабарда
Мазкур тақдимот илк бор 2019 йилда турли қитъалардан йиғилган аёллар иштирокида ўтказилган. Шундан буён Европа Иттифоқининг мазкур мукофоти жаҳоннинг барча давлатларидан ишбилармон, билимли ва фаол аёлларни тақдирлаш ва уларни меҳнатини дунё ҳамжамиятига таништириш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0