Ўзбекистонда 700дан зиёд ковид ва пневмония ҳолатлари аниқланди, 11 киши вафот этди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишГоспиталь для лечения больных Covid-19
Госпиталь для лечения больных Covid-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2021
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 648 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 159 209 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 648 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 159 209 нафарни ташкил қилмоқда.
Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2021
ССВ Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи онахоннинг мурожаатини назоратга олди
Янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (65), Андижон вилоятида (21), Бухоро вилоятида (12), Жиззах вилоятида (18), Қашқадарё вилоятида (11), Навоий вилоятида (10), Наманган вилоятида (18), Самарқанд вилоятида (49), Сирдарё вилоятида (15), Сурхондарё вилоятида (14), Фарғона вилоятида (52), Хоразм вилоятида (14), Тошкент вилоятида (106), Тошкент шаҳрида (243) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 151 067 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 7 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1106 киши пандемия қурбони бўлди.
Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2021
Қашқадарёда 3 эгизакка президент оила аъзоларининг исми қўйилди

Пневмония ҳолатлари

71 нафар кишида пневмония аниқланди. Жами беморлар сони 24 339 нафарга етди.
Кеча уларнинг 223 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17 269 нафарни ташкил қилмоқда. 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 184 нафарга етди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 219,0 миллиондан ошди, 4,5 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (39,8 млн), Ҳиндистонда (32,9 млн), Бразилияда (20,8 млн).
Янгиликлар лентаси
0