https://sputniknews.uz/20210904/itb-elektron-tolov-ptlaformasini-ishga-tushirdi-20360999.html
ИТБ электрон тўлов птлаформасини ишга туширди
ИТБ электрон тўлов птлаформасини ишга туширди
Sputnik Ўзбекистон
Платформа фойдаланувчиларга реал вақт режимида тўлов талабномаларининг ҳолатини кузатиб бориш ва хавфсизликни таъминловчи шарт-шароитларда тўлов билан боғлиқ... 04.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-04T11:58+0500
2021-09-04T11:58+0500
2021-09-04T11:58+0500
иқтисод
ўзбекистон
ислом тараққиёт банки
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/02/20347404_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_426796255a63cb575fd5c741b8b27fcc.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Тошкентда ўтказилаётган 46-йиллик йиғилиши доирасида молиявий самарадорликни оширишга қаратилган янги платформани жорий этиш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда AOKAнинг расмий telegram’ kаналида маълумот берилди. Унда Сенегал Республикаси Марказий банки бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Халифа Абубакар Сарр, Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сунарио Картадината, шунингдек, ИТБ вице-президентлари доктор Замир Иқбол ва доктор Мануср Мухтор иштирок этди. Пул маблағлари тўловини тезлаштирувчи рақамли платформа банк операцияларининг самарадорлигини оширади ва ишбилармонлик муносабатларини амалга оширишни соддалаштиради. Платформа фойдаланувчиларга реал вақт режимида тўлов талабномаларининг ҳолатини кузатиб бориш ва хавфсизликни таъминловчи шарт-шароитларда тўлов билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун лойиҳавий гуруҳлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга имкон беради. ИТБнинг молия бўйича вице-президенти ва молиявий директори доктор Замир Иқболнинг таъкидлашича, ИТБга аъзо мамлакатлар ривожланишга хизмат қилувчи мақсадларга эришишда ушбу янги тизимнинг имкониятларидан самарали фойдаланишлари мумкин. Платформа глобал технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, мобил қурилмаларда акс эттиришга ҳам мослаштирилган. Шунингдек, унда қўлда бажариладиган жараёнлар билан боғлиқ бошқарувдаги ҳар қандай нуқсонларни бартараф қилиш мумкин. Пандемия ва ИТБ томонидан аъзо мамлакатларнинг иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар банк операцияларининг самаралорлиги долзарб аҳамият касб этишини кўрсатди. Янги электрон тўлов платформасини таъсис этиш муҳим стратегик қадам ҳисобланади.Аввалроқ Ислом тараққиёт банки ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати кўмагида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғарғармаси ташкил этилишини хабар қилган эдик. Таъкидланишича ушбу жамғарма Ўзбекситонда камбағаллийни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб қувватлайди.
https://sputniknews.uz/20210902/mirziyoev-itb-boshqaruvchilar-kengashi-yigilishida-qurondan-iqtibos-keltirdi--20342663.html
https://sputniknews.uz/20210207/Umurzakov-ITB-gurui-bosharuvchilari-kengashi-raisi-etib-saylandi-15954487.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/02/20347404_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_b85836dcd6feca161dd0e0728d45a9b4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, ислом тараққиёт банки
иқтисод, ўзбекистон, ислом тараққиёт банки
ИТБ электрон тўлов птлаформасини ишга туширди
Платформа фойдаланувчиларга реал вақт режимида тўлов талабномаларининг ҳолатини кузатиб бориш ва хавфсизликни таъминловчи шарт-шароитларда тўлов билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун лойиҳавий гуруҳлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга имкон беради.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ислом тараққиёт банки Бошқарув кенгашининг Тошкентда ўтказилаётган 46-йиллик йиғилиши доирасида молиявий самарадорликни оширишга қаратилган янги платформани жорий этиш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда AOKAнинг расмий telegram’ kаналида маълумот берилди.
Унда Сенегал Республикаси Марказий банки бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Халифа Абубакар Сарр, Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сунарио Картадината, шунингдек, ИТБ вице-президентлари доктор Замир Иқбол ва доктор Мануср Мухтор иштирок этди. Пул маблағлари тўловини тезлаштирувчи рақамли платформа банк операцияларининг самарадорлигини оширади ва ишбилармонлик муносабатларини амалга оширишни соддалаштиради.
Платформа фойдаланувчиларга реал вақт режимида тўлов талабномаларининг ҳолатини кузатиб бориш ва хавфсизликни таъминловчи шарт-шароитларда тўлов билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун лойиҳавий гуруҳлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга имкон беради.
ИТБнинг молия бўйича вице-президенти ва молиявий директори доктор Замир Иқболнинг таъкидлашича, ИТБга аъзо мамлакатлар ривожланишга хизмат қилувчи мақсадларга эришишда ушбу янги тизимнинг имкониятларидан самарали фойдаланишлари мумкин. Платформа глобал технологиялар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, мобил қурилмаларда акс эттиришга ҳам мослаштирилган. Шунингдек, унда қўлда бажариладиган жараёнлар билан боғлиқ бошқарувдаги ҳар қандай нуқсонларни бартараф қилиш мумкин.
Пандемия ва ИТБ томонидан аъзо мамлакатларнинг иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар банк операцияларининг самаралорлиги долзарб аҳамият касб этишини кўрсатди. Янги электрон тўлов платформасини таъсис этиш муҳим стратегик қадам ҳисобланади.
Аввалроқ Ислом тараққиёт банки ва Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати кўмагида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғарғармаси ташкил этилишини хабар қилган эдик. Таъкидланишича ушбу жамғарма Ўзбекситонда камбағаллийни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб қувватлайди.