https://sputniknews.uz/20210903/toshkentda-fuqaro-boshi-bilan-iib-xodimiga-zarba-berdi-jinoyat-ishi-ochildi-20355393.html
Тошкентда фуқаро боши билан ИИБ ходимига зарба берди. Жиноят иши очилди
Тошкентда фуқаро боши билан ИИБ ходимига зарба берди. Жиноят иши очилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида фуқаро ички ишлар ходимига боши билан зарба берди. 03.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-03T17:36+0500
2021-09-03T17:36+0500
2021-09-03T17:36+0500
ҳодисалар
тошкент
иибб
ички ишлар органи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/947/97/9479763_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_f420dcf1fb65e6c4a12c79d9cf3f6936.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Интернет тармоғида фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари иштирокидаги ҳолат видеоси тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.28 август куни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ патрул-пост хизмати ходимлари сафдор Ҳикматилла И. ва Фарходжон Х.лар Янгиҳаёт тумани Спутник 15 массивидаги 12-сон автобус парки яқинида тунги вақтдаги пиёда патруллаш давомида ҳатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган икки нафар фуқаро – 27 ёшли Турсунбой Н. ва 30 ёшли Улуғбек Г.ларни кўриб қолишди. Ходимлар фуқароларнинг ёнига келиб, ўзларини таништиргач, жамоат жойида ниқобсиз юриш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши ҳақида огоҳлантиришди. Сўнг фуқароларнинг шахсларини аниқлаш мақсадида улар туман ИИО ФМБ ички ишлар бўлимига таклиф қилиндилар.Аммо йигитлар бу илтимосга жавобан қўпол тарзда қаршилик кўрсатиб, ходимларнинг қонуний талабларига бўйсинмадилар. Турсунбой боши билан сафдор Ҳикматилла И.нинг бурун қисмига зарба бериб, унга бадан шикасти етказди. Турсунбой ва Улуғбекнинг воқеа жойига етиб келган патрул-пост хизмати ходимлари томонидан қўлга олиниш жараёни видеога тушиб қолган. Ҳуқуқбузарлар ИИБга, жабрланувчи эса – тиббиёт муассасига етказилди.Мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Янгиҳаёт тумани прокуратурасига йўналтирилди.Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Турсунбой Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (“Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20210630/samarqandda-ogirlik-qilayotgan-erkak-iib-xodimiga-qarshilik-korsatib-unga-jarohat-etkazdi-19477313.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/947/97/9479763_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_faf8a263f2f1644c914496b22d92cf5e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , тошкент, иибб, ички ишлар органи
ҳодисалар , тошкент, иибб, ички ишлар органи
Тошкентда фуқаро боши билан ИИБ ходимига зарба берди. Жиноят иши очилди
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида фуқаро ички ишлар ходимига боши билан зарба берди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Интернет тармоғида фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари иштирокидаги ҳолат видеоси тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент ИИББ матбуот хизмати
хабар қилди.
28 август куни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ патрул-пост хизмати ходимлари сафдор Ҳикматилла И. ва Фарходжон Х.лар Янгиҳаёт тумани Спутник 15 массивидаги 12-сон автобус парки яқинида тунги вақтдаги пиёда патруллаш давомида ҳатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган икки нафар фуқаро – 27 ёшли Турсунбой Н. ва 30 ёшли Улуғбек Г.ларни кўриб қолишди. Ходимлар фуқароларнинг ёнига келиб, ўзларини таништиргач, жамоат жойида ниқобсиз юриш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши ҳақида огоҳлантиришди. Сўнг фуқароларнинг шахсларини аниқлаш мақсадида улар туман ИИО ФМБ ички ишлар бўлимига таклиф қилиндилар.
Аммо йигитлар бу илтимосга жавобан қўпол тарзда қаршилик кўрсатиб, ходимларнинг қонуний талабларига бўйсинмадилар. Турсунбой боши билан сафдор Ҳикматилла И.нинг бурун қисмига зарба бериб, унга бадан шикасти етказди. Турсунбой ва Улуғбекнинг воқеа жойига етиб келган патрул-пост хизмати ходимлари томонидан қўлга олиниш жараёни видеога тушиб қолган. Ҳуқуқбузарлар ИИБга, жабрланувчи эса – тиббиёт муассасига етказилди.
Мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Янгиҳаёт тумани прокуратурасига йўналтирилди.
Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Турсунбой Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (“Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.