https://sputniknews.uz/20210903/ozbekistonga-koronavirusning-yangi-shtammlariga-chidamli-preparat-keltirildi-20348160.html
Ўзбекистонга коронавируснинг янги штаммларига чидамли препарат келтирилди
Ўзбекистонга коронавируснинг янги штаммларига чидамли препарат келтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача... 03.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-03T07:32+0500
2021-09-03T07:32+0500
2021-09-03T07:32+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1339/31/13393197_0:0:1200:676_1920x0_80_0_0_873280a67998e186dec7f5632aefb63a.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Ўзбекистонга коронавируснинг янги штаммларига чидамли препарат келтирилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.Бир муддат олдин Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юбориши ҳақида хабар берилган эди.Кеча тунда Тошкент Халқаро аэропортида ушбу дори воситаси қадоқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди.Юкнинг умумий қиймати 20,6 млн еврони ташкил қилади.Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этди. Casirivimab/Imdevimab (Швейцариянинг "Roche" фармацевтика компаниясидан) COVID-19 га қарши сунъий "антитаначалар коктейл"и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади, дейилади вазирлик хабарида. Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартирган.Сентябр ойи боши ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекция қайд этилганлар сони 157 872 нафарга етди, 1093 киши ушбу касаллик қурбонига айланди.
https://sputniknews.uz/20210827/ozbekistonda-pomidordan-koronavirusga-qarshi-vaksina-yaratildi-20262428.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1339/31/13393197_0:0:1200:900_1920x0_80_0_0_774d68ceb4bc57ddb7920abc1a63f2f8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбекистонга коронавируснинг янги штаммларига чидамли препарат келтирилди
Препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Ўзбекистонга коронавируснинг янги штаммларига чидамли препарат келтирилди, деб
хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бир муддат олдин Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юбориши ҳақида хабар берилган эди.
Кеча тунда Тошкент Халқаро аэропортида ушбу дори воситаси қадоқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Юкнинг умумий қиймати 20,6 млн еврони ташкил қилади.
Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этди.
Casirivimab/Imdevimab (Швейцариянинг "Roche" фармацевтика компаниясидан) COVID-19 га қарши сунъий "антитаначалар коктейл"и бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади, дейилади вазирлик хабарида.
Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ва касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартирган.
Сентябр ойи боши ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекция қайд этилганлар сони 157 872 нафарга етди, 1093 киши ушбу касаллик қурбонига айланди.