https://sputniknews.uz/20210903/ozbekiston-tojikiston-laboratoriyalari-bergan-ptsr-test-malumotnomalarini-tan-olmayaptimi-20351926.html
Ўзбекистон Тожикистон лабораториялари берган ПЦР-тест маълумотномаларини тан олмаяптими?
Ўзбекистон Тожикистон лабораториялари берган ПЦР-тест маълумотномаларини тан олмаяптими?
Тожик-ўзбек чегарасидан ўтмоқчи бўлган ва аввал COVID-19га тест топширган фуқаролар такрорий тестдан ўтишга мажбур бўлмоқда - ОАВ. 03.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-03T13:22+0500
2021-09-03T13:22+0500
2021-09-03T17:58+0500
дунёда
ўзбекистон
тожикистон
чегара
covid-19 умумжаҳон пандемияси
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/02/20345716_102:0:1178:605_1920x0_80_0_0_74ad7252a4fccd9b672339e8bbd2d669.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Тожикистон лабораториялари томонидан берилган ПЦР-тест натижалари қайд этилган тиббий маълумотномалари Ўзбекистон чегара ўтиш жойларида тан олинмаяпти, деб ёзмоқда Sputnik Тожикистон.Бу муаммо бир ой давомида кузатилмоқда.Тожик-ўзбек чегарасидан ўтмоқчи бўлган ва аввал COVID-19га тест топширган фуқаролар такроран тестдан ўтишга мажбур бўлмоқда. Тест нархи 120 минг сўм.Тожикистонлик Ғафур Жамолов Sputnik Тожикистонга айтишича, Тошкентдан Москвага учиш учун Сўғд вилояти санитария-эпидемиология бошқармаси тиббий лабораториясида 120 сомоний тўлаб, касаллик йўқлиги ҳақида маълумотнома олган.Бироқ Ўзбекистондаги Ойбек назорат-ўтиш пунктида бу маълумотнома тан олинмади ва у такроран таҳлил топширишга мажбур бўлди."Такроран тестдан ўтиш учун 120 минг сўмни тўлашга тўғри келди, бусиз чегарадан ўтиб бўлмади", - дейди Жамолов.Тошкент аэропорти орқали Россияга боришни режалаштирган тожикистонликлар Ўзбекистон назорат-ўтиш пунктида коронавирусга тестдан ўтиши керак.Сўғд вилояти санитария-эпидемиология департаменти директори Тахмина Усмонованинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони аввал тиббий ҳужжатларни тан олганди, бироқ бир ойдан бери такроран тиббий кўрикдан ўтишни талаб қилинмоқда."Нима учун улар фуқароларга берилган тестларни тан олмаяпти ва йўловчиларни такроран тест топширишга мажбур қилаётгани бизга ҳозирча номаълум. Чегарадаги бу муаммодан хабардормиз ва бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар берганмиз", - дейди Усмонова.
https://sputniknews.uz/20210902/tojikistonliklar-toshkent-orqali-rossiyaga-uchmoqda-sabablar-20345750.html
https://sputniknews.uz/20210902/tojikiston-iiv-mamlakat-afgon-qochoqlarini-qabul-qilishga-tayyor-emas-20339140.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/02/20345716_236:0:1043:605_1920x0_80_0_0_44f1ad2acb0eafa881b0b798a9a74637.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
дунёда, ўзбекистон, тожикистон, чегара, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, ўзбекистон, тожикистон, чегара, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбекистон Тожикистон лабораториялари берган ПЦР-тест маълумотномаларини тан олмаяптими?
13:22 03.09.2021 (янгиланди: 17:58 03.09.2021) Тожик-ўзбек чегарасидан ўтмоқчи бўлган ва аввал COVID-19га тест топширган фуқаролар такрорий тестдан ўтишга мажбур бўлмоқда - ОАВ.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Тожикистон лабораториялари томонидан берилган ПЦР-тест натижалари қайд этилган тиббий маълумотномалари Ўзбекистон чегара ўтиш жойларида тан олинмаяпти, деб ёзмоқда
Sputnik Тожикистон.
Бу муаммо бир ой давомида кузатилмоқда.
Тожик-ўзбек чегарасидан ўтмоқчи бўлган ва аввал COVID-19га тест топширган фуқаролар такроран тестдан ўтишга мажбур бўлмоқда. Тест нархи 120 минг сўм.
Тожикистонлик Ғафур Жамолов Sputnik Тожикистонга айтишича, Тошкентдан Москвага учиш учун Сўғд вилояти санитария-эпидемиология бошқармаси тиббий лабораториясида 120 сомоний тўлаб, касаллик йўқлиги ҳақида маълумотнома олган.
Бироқ Ўзбекистондаги Ойбек назорат-ўтиш пунктида бу маълумотнома тан олинмади ва у такроран таҳлил топширишга мажбур бўлди.
"Такроран тестдан ўтиш учун 120 минг сўмни тўлашга тўғри келди, бусиз чегарадан ўтиб бўлмади", - дейди Жамолов.
Тошкент аэропорти орқали Россияга боришни режалаштирган тожикистонликлар Ўзбекистон назорат-ўтиш пунктида коронавирусга тестдан ўтиши керак.
Сўғд вилояти санитария-эпидемиология департаменти директори Тахмина Усмонованинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони аввал тиббий ҳужжатларни тан олганди, бироқ бир ойдан бери такроран тиббий кўрикдан ўтишни талаб қилинмоқда.
"Нима учун улар фуқароларга берилган тестларни тан олмаяпти ва йўловчиларни такроран тест топширишга мажбур қилаётгани бизга ҳозирча номаълум. Чегарадаги бу муаммодан хабардормиз ва бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар берганмиз", - дейди Усмонова.