https://sputniknews.uz/20210903/mirziyoev-islom-taraqqiyot-banki-bilan-hamkorlikni-rivojlantirish-boyicha-takliflar-bildirdi-20348312.html
Мирзиёев Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирди
Мирзиёев Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь Тошкент шаҳрида бошланган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар (ИТБ) кенгашининг... 03.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-03T07:47+0500
2021-09-03T07:47+0500
2021-09-03T07:47+0500
сиёсат
ислом тараққиёт банки
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/02/20344381_0:132:1280:853_1920x0_80_0_0_264bcb071f35d6935e71b2e672567d3a.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь Тошкент шаҳрида бошланган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар (ИТБ) кенгашининг 46-йиллик йиғилишида меҳмонларни қутлаб, Ўзбекистоннинг мазкур банк билан ҳамкорлиги, истиқболдаги муҳим масалалар ҳақида нутқ сўзлади.Тадбир аввалида Қуръони карим оятларидан тиловат қилинди."Банкнинг йиллик анжумани Тошкентда ўтказилиши ўзига хос рамзий маънога эга. Биз буни Ўзбекистоннинг ислом дунёси ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, мамлакатда сўнгги беш йил давомида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг эътирофи, деб ҳисоблаймиз", – деди давлат раҳбари.Маълумки, бугун дунё мамлакатлари иқлим ўзгариши, йирик миграцион жараёнлар, табиий ресурслар ва озиқ-овқат етишмовчилиги каби синовларга дуч келмоқда. Шундан келиб чиқиб, президент банк фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор таклифларни билдирди.“Ғарбий Африкадан Шарқий Осиёгача яшил йўлак” номли савдо-иқтисодий маконни шакллантириш ташаббуси илгари сурилди. Унинг амалга оширилиши ўзаро савдо ва сармоявий алоқалар кенгайишга, мамлакатларнинг иқтисодий жиҳатдан бирлашиши ва барқарор ўсишига хизмат қилади.Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси томонидан молиявий инструментларни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди. Бу эркин савдони рағбатлантириш, инвестициявий хатарларни суғурталаш, транспорт ва логистика инфратузилмаларини ривожлантиришга ҳисса қўшади.Ковиддан кейинги даврда аъзо мамлакатлар иқтисодиётлари ривожланишига инновацион тус бериш муҳимлиги таъкидланди. Жумладан, Ислом тараққиёт банкининг фан, технология ва инновациялар жамғармаси имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, қишлоқ хўжалигига илғор ишланмаларни жорий қилиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қайта тикланадиган энергия ва экологик технологияларни кенг қўллаш айниқса долзарбдир.Шунингдек, минтақавий аҳамиятга эга инвестицион ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди."Бугунги халқаро анжуман банк доирасидаги шериклигимизни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади ва аъзо мамлакатлар халқларининг умумий фаровонлигига катта ҳисса қўшади", – дея ишонч билдирди Шавкат Мирзиёев.Тадбирда Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир ҳам нутқ сўзлади.Анжуман 4 сентябргача давом этади.
https://sputniknews.uz/20210902/mirziyoev-itb-boshqaruvchilar-kengashi-yigilishida-qurondan-iqtibos-keltirdi--20342663.html
https://sputniknews.uz/20210902/shavkat-mirziyoev-islom-taraqqiyot-banki-prezidentini-qabul-qildi---tafsilotlar-20342129.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/02/20344381_96:0:1233:853_1920x0_80_0_0_384bfd00ff3ebaf20f5022f5e4a489c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ислом тараққиёт банки
сиёсат, ислом тараққиёт банки
ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь Тошкент шаҳрида бошланган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар (ИТБ) кенгашининг 46-йиллик йиғилишида меҳмонларни қутлаб, Ўзбекистоннинг мазкур банк билан ҳамкорлиги, истиқболдаги муҳим масалалар ҳақида нутқ сўзлади.
Тадбир аввалида Қуръони карим оятларидан тиловат қилинди.
"Банкнинг йиллик анжумани Тошкентда ўтказилиши ўзига хос рамзий маънога эга. Биз буни Ўзбекистоннинг ислом дунёси ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, мамлакатда сўнгги беш йил давомида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг эътирофи, деб ҳисоблаймиз", – деди давлат раҳбари.
Маълумки, бугун дунё мамлакатлари иқлим ўзгариши, йирик миграцион жараёнлар, табиий ресурслар ва озиқ-овқат етишмовчилиги каби синовларга дуч келмоқда. Шундан келиб чиқиб, президент банк фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор таклифларни билдирди.
“Ғарбий Африкадан Шарқий Осиёгача яшил йўлак” номли савдо-иқтисодий маконни шакллантириш ташаббуси илгари сурилди. Унинг амалга оширилиши ўзаро савдо ва сармоявий алоқалар кенгайишга, мамлакатларнинг иқтисодий жиҳатдан бирлашиши ва барқарор ўсишига хизмат қилади.
Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси томонидан молиявий инструментларни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди. Бу эркин савдони рағбатлантириш, инвестициявий хатарларни суғурталаш, транспорт ва логистика инфратузилмаларини ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Ковиддан кейинги даврда аъзо мамлакатлар иқтисодиётлари ривожланишига инновацион тус бериш муҳимлиги таъкидланди. Жумладан, Ислом тараққиёт банкининг фан, технология ва инновациялар жамғармаси имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, қишлоқ хўжалигига илғор ишланмаларни жорий қилиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қайта тикланадиган энергия ва экологик технологияларни кенг қўллаш айниқса долзарбдир.
Шунингдек, минтақавий аҳамиятга эга инвестицион ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
"Бугунги халқаро анжуман банк доирасидаги шериклигимизни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади ва аъзо мамлакатлар халқларининг умумий фаровонлигига катта ҳисса қўшади", – дея ишонч билдирди Шавкат Мирзиёев.
Тадбирда Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир ҳам нутқ сўзлади.
Анжуман 4 сентябргача давом этади.