https://sputniknews.uz/20210901/texnikumlar-va-kollejlar-otmga-oqishga-kirmaganlarni-bepul-oqitadi-20331129.html
Техникумлар ва коллежлар ОТМга ўқишга кирмаганларни бепул ўқитади
Техникумлар ва коллежлар ОТМга ўқишга кирмаганларни бепул ўқитади
Sputnik Ўзбекистон
Президент қарорига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум ташкил этилади. 01.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-01T17:37+0500
2021-09-01T17:37+0500
2021-09-01T17:37+0500
жамият
ўзбекистон
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/01/20331070_0:154:3049:1869_1920x0_80_0_0_4cba44d65837b4eeb9a8c36c457637db.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналида маълум қилинди.Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:Шунингдек, қарорга мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан техникумларга қабул параметрларини шакллантиришда қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари каби соҳаларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашнинг давлат буюртмасини босқичма-босқич кўпайтиришни амалга ошириш назарда тутилган.Бундан ташқари, ОТМга ўқишга кирмаган мактабларнинг 11-синф битирувчиларини техникумлар ва коллежларда биринчи касб ёки мутахассисликлар бўйича бепул ўқитишни назарда тутади.
https://sputniknews.uz/20201116/ozirgi-tekhnikumlar-oldingisidan-nimasi-bilan-far-iladi-15415518.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/01/20331070_176:0:2871:2021_1920x0_80_0_0_100727f990be06b83880fb4569457fc3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, таълим
жамият, ўзбекистон, таълим
Техникумлар ва коллежлар ОТМга ўқишга кирмаганларни бепул ўқитади
Президент қарорига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. “Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўртасида таълим жараёни ҳамда тармоқ ташкилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналида
маълум қилинди. Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан:
олий таълим муассасалари ҳузурида 24 та техникум ташкил этилади;
турдош ОТМ ҳамда асосий йўналишлари бўйича тармоқ ташкилотларига 213 та техникум бириктирилади;
Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Жиззах хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми тугатилиб, унинг барча мол-мулки ТАТУ ҳузуридаги Жиззах ахборот технологиялари техникумига ўтказилади;
техникумлар ва академик лицейларда малака талаблари, ўқув режа ва дастурлар, ўқув-меъёрий ҳужжатлар таянч ОТМ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади;
ОТМлар ўзларига бириктирилган техникумларни ўқув-методик ҳужжатлар билан таъминлайди.
Шунингдек, қарорга мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан техникумларга қабул параметрларини шакллантиришда қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари каби соҳаларда ўрта бўғин кадрларини тайёрлашнинг давлат буюртмасини босқичма-босқич кўпайтиришни амалга ошириш назарда тутилган.
Бундан ташқари, ОТМга ўқишга кирмаган мактабларнинг 11-синф битирувчиларини техникумлар ва коллежларда биринчи касб ёки мутахассисликлар бўйича бепул ўқитишни назарда тутади.