https://sputniknews.uz/20210831/ularning-aybi---buyuk-bolgani--mirziyoev-qatagonlar-haqida-20305297.html
“Уларнинг айби - буюк бўлгани” – Мирзиёев қатағонлар ҳақида
“Уларнинг айби - буюк бўлгани” – Мирзиёев қатағонлар ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот... 31.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-31T12:00+0500
2021-08-31T12:00+0500
2021-08-31T12:01+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
қатағон қурбонлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1f/20305122_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_4789bc5f34d1301c978794b2d07c103a.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, 100 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қатағонга учраган. Уларнинг қанчаси “халқ душмани” деган туҳмат билан шафқатсиз отиб ташланган. Яна қанчаси сургун қилиниб, азоб-уқубатларга дучор этилган. Оилалари пароканда бўлиб, мол-мулклари тортиб олинган.Бу йил Шаҳидлар хотираси хиёбонида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи биноси реконструкция қилинди.Президент ушбу музейни кириб кўрди. У ерда яратилган шароитлар, тарихий ҳужжатлар билан танишди.Таъкидланишича, қатағон қурбонларининг номлари, уларнинг ҳаёти ва фаолияти вилоятлар, туманлар кесимида аниқланмоқда. Бу маълумотлар асосида кўп жилдлик “Қатағон қурбонлари” китоби нашрга тайёрланаяпти.Президент бундай катта, илмий асарлар билан бирга мактаб ўқувчилари учун содда тилда, кичик-кичик китоблар чиқариш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга Тарих институтининг илмий ходимларини бириктириб, ҳар бир ҳудуддаги жадид боболаримиз, қатағон қурбонлари номини тиклаб бориш бўйича кўрсатма берилди.Давлат раҳбари тарихни ўрганиш ва ўргатиш вазифалари ҳақида гапирди.“Биз шу вақтгача тарихнинг ўзимизга ёққан жойларини олиб, ёқмаган томонини яшириб ўтдик. Бировга ёқадими-ёқмайдими, ғуруримизми-армонимизми, муваффақиятми ё хиёнатми - ҳаммасини ҳаққоний ёзиш керак”, - дея таъкидлади президент.
https://sputniknews.uz/20210826/ozbekistonda-115-nafar-qatagon-qurbonlari-oqlandi--20251097.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1f/20305122_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_713c06eaab5eba17508e0f408c161849.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, қатағон қурбонлари
сиёсат, шавкат мирзиёев, қатағон қурбонлари
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилишича, 100 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қатағонга учраган. Уларнинг қанчаси “халқ душмани” деган туҳмат билан шафқатсиз отиб ташланган. Яна қанчаси сургун қилиниб, азоб-уқубатларга дучор этилган. Оилалари пароканда бўлиб, мол-мулклари тортиб олинган.
Бу йил Шаҳидлар хотираси хиёбонида бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи биноси реконструкция қилинди.
Президент ушбу музейни кириб кўрди. У ерда яратилган шароитлар, тарихий ҳужжатлар билан танишди.
“Кўриниб турибдики, катта салоҳиятга эга етакчилар, олимлар, адиблар, шифокорлар, ўқитувчилар қатағон қилинган. Улар халқимизнинг энг сара вакиллари эди. Мустабид тузумга миллат кўзини очадиган, унга ўзлигини танитадиган зиёли инсонлар керак эмас эди. Уларнинг айби - буюк бўлгани”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Таъкидланишича, қатағон қурбонларининг номлари, уларнинг ҳаёти ва фаолияти вилоятлар, туманлар кесимида аниқланмоқда. Бу маълумотлар асосида кўп жилдлик “Қатағон қурбонлари” китоби нашрга тайёрланаяпти.
Президент бундай катта, илмий асарлар билан бирга мактаб ўқувчилари учун содда тилда, кичик-кичик китоблар чиқариш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга Тарих институтининг илмий ходимларини бириктириб, ҳар бир ҳудуддаги жадид боболаримиз, қатағон қурбонлари номини тиклаб бориш бўйича кўрсатма берилди.
Давлат раҳбари тарихни ўрганиш ва ўргатиш вазифалари ҳақида гапирди.
“Биз шу вақтгача тарихнинг ўзимизга ёққан жойларини олиб, ёқмаган томонини яшириб ўтдик. Бировга ёқадими-ёқмайдими, ғуруримизми-армонимизми, муваффақиятми ё хиёнатми - ҳаммасини ҳаққоний ёзиш керак”, - дея таъкидлади президент.