Толиблар Франция ва Германия сайловларига аралашишди

© AFP 2023Французский военный в аэропорту Кабула
Французский военный в аэропорту Кабула  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи чегараларига яқинлашиб келадиган янги ноқонуний мигрантлар оқими (бу гал Афғонистондан) билан қандай иш тутишлари кераклигини муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Бугун ЕИ мамлакатлари ИИВ раҳбарлари юзма-юз (мунозаранинг фаққулодда муҳимлигига ишора қилади) тахминан 8-12 ҳафтадан кейин иттифоқ чегараларига яқинлашиб келадиган янги ноқонуний мигрантлар оқими (бу гал Афғонистондан) билан қандай иш тутишлари кераклигини муҳокама қилишади. “Европача жаннат”, яхши ҳаёт ва бошпана излаш илинжида бир неча минг километрни босиб ўтиш учун камида икки, лекин уч ойдан кўп бўлмаган вақт керак бўлади.
Тўғри, чегаралар ёпиқ бўлади.
Бу ерда ҳеч қанақа хом хаёл бўлмаслиги керак: сайловларга бир неча ҳафта қолган Германия ҳам, сайловларнинг биринчи босқичи апрелга белгиланган Франция ҳам олти йиллик воқеалар такрорланишидан қўрқади. Ўшанда канцлер Меркель нафақат Германия, балки бутун Европа Иттифоқи дарвозаларини очганди.
Штаб операции Решительная поддержка в Зеленой зоне в Кабуле  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
“Улкан мағлубият”: НАТО ўзини дафн қилмоқда
Ўшанда Париж, Берлин, асосийси, Брюсселдаги ҳукумат тепасида бўлганларнинг миллионлаб нолегалларнинг Европа сингиб кетиши эҳтимоли борасида хом хаёллари бўлганди.
Ҳозирда Европада жамиятнинг бу борадаги норозиликлари очиқ-ойдин янграмоқда.
Бир йил илгари Франциянинг нуфузли ташкилоти IPSOS ўтказган сўровларда келтирилган рақамлар бунга ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди: Франциянинг учдан икки қисмидан зиёд аҳолиси нолегаллари оқими туфайли ўз ватанида ўзини “ўз уйидагидек” ҳис қилмай қолган.
Кеча, АҚШнинг шармандали онларидан бир неча соат илгари, Франция (Британия билан биргаликда) “эвакуация режасини” ҳеч бўлмаганда кўрсатишни мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгаши муҳокамасига резолюциясини киритиш ташаббусини кўрсатди. У “афғонларни эвакуация қилишни саъй-ҳаракатларини” давом эттиришга имкон берадиган “буфер зонани” ташкил этишга тааллуқли.
Макрон ўз жумласини дурустроқ айтгунича, ҳозирда Афғонистондаги вазиятни назорат қилаётган “Толибон”* ҳаракати вакили буни қилишни ҳеч кимга имкон бермасликларини билдирди. “Шунга ўхшаш вазиятга Франция тушиб қолганида, Париж унинг ишларига четдан аралашишларини маъқулламаган бўлиши” таъкидланди.
Якшанба куни кечқурун Франция президенти яна бир интервью бераётиб, ўзининг башанглигини йўқотгандай кўринди. У тушиб қолган ҳолат ўзининг бегуноҳлигини (инсон ҳуқуқлари қадриятлари) сақлаб қолиш ва капитал харид қилиш (бўлажак сайловларда ғолиб бўлиш) истагини таърифларди.
Ситуация в Афганистане после смены власти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Ғарб ташвишга тушган: толиблар АҚШ иқтисодиётини бир ёқлик қилишлари мумкин
Франция етакчиси қуйидагиларни айтди: “ҳозирги ҳолатда ҳар ким фурсат белгилаб бераётган жавобгарликни ўз зиммасига олмоғи шарт”, Москва ва Пекинни мувофиқлаштирилган (айтганча, ким томонидан) ҳаракатларга чорлаган ҳолда (ёки таҳдид қилган ҳолда?).
Муддати тугашига 26 кун қолган Меркель ўта эҳтиёткорлик позициясини эгаллади. У шов-шувли чиқиш қилмасликни афзал билди.
Эммануэль Макроннинг президентликка номзодлик дастури ҳозирча шундай бўлади: ҳақиқатни қатъиян айтишнинг имкон бўлмагани сабаб ёлғон сўйлаш, аввали бир томонга, кейин бошқа томонга оғмоқчи бўлганларга кўмаклашиш, ҳеч қандай принципнинг йўқлиги, ўз қўллари билан яратган муаммолар гуноҳкорларини излаш.
Шу орада эса Марин Ле Пен биринчи босқичда олдинги ўтиб олиш бор имконияти солмоқда.
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Лавров Ғарб Россия атрофида “нотинчлик белбоғи” яратишга уринаётганини таъкидлади
Макрон ундан нолегал миграцияси чекловларига оид кун мавзусини тортиб олишга уринаётган “Миллий бирлашиш” етакчиси биринчи бўлиб келмоқда.
Ўзига хўжайинлик (ёки бекалик) ҳиссини қайтариш ҳақида гап кетганда, соғлом фикрловчи шахслар ўз мамлакатларининг келажаклари ҳақида ўйлашади ва ўзлари лозим топган ҳолда овоз беришади. Улар ҳамиша ҳақиқий асарни афзал билишади, унинг сариқ чақали нусхасини эмас.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0