https://sputniknews.uz/20210831/ozbek-tili-afgonistonda-rasmiy-tillardan-biri-bolib-qoladi-tiv-20313837.html
Ўзбек тили Афғонистонда расмий тиллардан бири бўлиб қолади - ТИВ
Ўзбек тили Афғонистонда расмий тиллардан бири бўлиб қолади - ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг “Толибон” ҳаракати расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида ушбу ахборотнинг ҳақиқатга... 31.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-31T16:52+0500
2021-08-31T16:52+0500
2021-08-31T16:52+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
ўзбекистон тив
афғонистон
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1a/20259965_0:54:3335:1930_1920x0_80_0_0_01ce5be8ddbc199b2712ba5b3470541e.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Шу кунларда “таҳлилчи” Анвар Назир ижтимоий тармоқларда “Толибон”* ҳаракати гўёки Афғонистон ҳудудида мактаб дастуридан ўзбек тилини олиб ташлагани ҳақидаги янгиликни жойлаштирди.Бундан келиб чиққан ҳолда, ушбу шахс Афғонистонда Амир Темур, Шайбонийхон, Бобораҳим Машраб, Маҳмуд Ғазнавий, Абу Райҳон Беруний меросининг ўрганилиши ҳамда навоийшуносликнинг ҳам таъқиқлангани ҳақида хулоса қилади.Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг “Толибон” ҳаракати расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги таъкидланди.“Толибон” вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлади. Ўзбек тилини ўрганиш ва ривожлантиришга, толиблар расмий вакилининг маълумотига кўра, мамлакат янги раҳбарияти алоҳида эътибор қаратади.*Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.
https://sputniknews.uz/20210828/afgon-urushi-veterani-amerikaliklar-qurolni-tashlab-qochib-ketganini-korib-hayratda-qoldim-20279572.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1a/20259965_346:0:2990:1983_1920x0_80_0_0_c66bf9fe32b2c78de5c209b8aa417479.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон тив, афғонистон, толибон
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон тив, афғонистон, толибон
Ўзбек тили Афғонистонда расмий тиллардан бири бўлиб қолади - ТИВ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг “Толибон” ҳаракати расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Шу кунларда “таҳлилчи” Анвар Назир ижтимоий тармоқларда “Толибон”* ҳаракати гўёки Афғонистон ҳудудида мактаб дастуридан ўзбек тилини олиб ташлагани ҳақидаги янгиликни жойлаштирди.
Бундан келиб чиққан ҳолда, ушбу шахс Афғонистонда Амир Темур, Шайбонийхон, Бобораҳим Машраб, Маҳмуд Ғазнавий, Абу Райҳон Беруний меросининг ўрганилиши ҳамда навоийшуносликнинг ҳам таъқиқлангани ҳақида хулоса қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг “Толибон” ҳаракати расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги таъкидланди.
“Толибон” вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлади. Ўзбек тилини ўрганиш ва ривожлантиришга, толиблар расмий вакилининг маълумотига кўра, мамлакат янги раҳбарияти алоҳида эътибор қаратади.
Баъзи билимсиз “таҳлилчи” ва журналистларнинг шубҳали шов-шувлар ва “қайноқ факт”лар илинжида очиқдан очиқ бузиб кўрсатилган ва ёлғон ахборотларни тарқатаётгани эса афсусланарли ҳолатдир”, - дейилган баёнотда.
*Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.