АҚШ Афғонистондан қўшинини тўлиқ чиқариб кетди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишАмериканские солдаты
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
Oбуна бўлиш
Америка аскарлари Афғонистонни тарк этишди: қўшинлар мамлакатда 20 йил бўлган эди
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. АҚШ Афғонистондан қўшинларни чиқаришни якунлади. Бу ҳақда Пентагон вакили генерал Кеннет Маккензи баёнот берди.
"Қўшинлар чиқарилиши якунига етиши билан йигирма йиллик миссия ўз якунига етди", - дея таъкидлади у.
Эвакуация в аэропорту Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2021
Климов: экстремистлар Афғонистондан КХШТ давлатларига қочоқ сифатида киришга уринмоқда
Маккензининг сўзларига кўра, аскарлар мамлакатдан чиқиб кетишдан олдин ўзларидаги бор қурол-аслаҳани йўқ қилган. Гап, жумладан, 26та ҳарбий автомобиллар, 73та самолёт, шунингдек, ракеталарга қарши хавфсизликни таъминлаш тизимлари ҳақида бормоқда.
АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармасида америка ҳарбийлари Қобул аэропортини бошқа назорат қилмаслигини маълум қилишди. Эндиликда ҳаво бандаргоҳи РФда таъқиқланган "Толибон" радикал ҳаракати ҳукмига ўтган.
Америка қўшинларининг чиқарилишини кўчаларда ўқ узиш билан нишонлашди. Гувоҳнинг сўзларига кўра, ўқлар Афғонистондан учиб кетаётган америкаликлар томон қараб учмоқда.
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
ТИВ афғон қочоқлари учун чегара очилганини рад этди
Толиблар сиёсий офиси бюроси вакили Муҳаммад Наимнинг сўзларига кўра, куни кеча мамлакатни энг сўнгги ҳарбий хизматчи тарк этган.
"Эндиликда бизнинг давлатимиз тўлиқ озод ва мустақил бўлди", - деб баёнот берган у.
Ўз навбатида АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Афғонистонда мамлакатни тарк этиш ниятида бўлган 100дан зиёд америкаликлар борлиги ҳақида хабар берди.
Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2021
Афғон уруши ветерани: америкаликлар қуролни ташлаб, қочиб кетганини кўриб ҳайратда қолдим
Эслатиб ўтамиз, Америка республикадаги ҳарбий операцияни 2001 йилда бошлаган. АҚШ президенти Жо Байден апрел ойи охирида Афғонистондан қўшинлар чиқарилиши ҳақида эълон қилган эди.
Америка аскарларининг мамлакатни тарк этиши толиблар фаоллашувига олиб келди: уч ой ичида жангарилар мамлакат ҳудудини қарийб тўлиқ босиб олдилар. Жумладан, 15 август куни улар Қобулни назоратга олиб, республикада уруш тугагани ҳақида эълон қилган эдилар.
Янгиликлар лентаси
0