Курьер в Москве. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Миграция

Москвада оммавий муштлашган мигрантларга қарши жиноий иш очилди

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишМигалка
Мигалка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия ЖКнинг безорилик моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. Бу модда топилганлар етти йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Москванинг Бауманская кўчадасида юз берган оммавий муштлашувдан сўнг жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Мазкур ҳолат бўйича Россия ЖКнинг 213-моддаси 2-қисми (Безорилик) билан жиноий иш қўзғатилди. Жиноий иш юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда”, - дейилган хабарда.
Бу моддада айбдор деб топилганлар етти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Драка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2021
Россия
Мигрантлар ўртасида яна оммавий муштлашув: биттаси касалхонада, тўрт нафари ҳибсга олинган
Аввалроқ Москвадаги Бауманская кўчасида Марказий Осий мамлакатларидан бўлган шахслар оммавий муштлашгани хабар қилинган эди. Полиция бўлимига воқеага алоқадорлигини текшириш учун қарийб 50 киши олиб келинган. Шулардан 15 нафарига нисбатан майда безорилик моддаси билан баённома тузилган, қолганлари билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Бундан ташқари, шахсан Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Москва марказида мигрантлар уюштирган оммавий муштлашув юзасидан текширув ўтказишни топширган.
Янгиликлар лентаси
0