https://sputniknews.uz/20210830/germaniya-tashqi-ishlar-vaziri-toshkentga-keldi-20291564.html
Германия ташқи ишлар вазири Тошкентга келди
Германия ташқи ишлар вазири Тошкентга келди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Германия Афғонистон йўналишида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. 30.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-30T11:55+0500
2021-08-30T11:55+0500
2021-08-30T11:55+0500
сиёсат
ўзбекистон
абдулазиз камилов
ўзбекистон тив
германия
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1e/20291489_0:65:1280:785_1920x0_80_0_0_b8850753fb92b4dd71a7eb79776908e4.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. 30 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига ташриф билан келган германиялик ҳамкасби Хайко Маас билан учрашув ўтказди.ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.Шунингдек, Афғонистондаги бугунги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Хайко Маас Ўзбекистон томонига Афғонистондан Германия ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг эвакуациясини ташкиллаштиришда кўрсатган ёрдами учун яна бир бор миннатдорлик билдирди.Учрашувда икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.
https://sputniknews.uz/20210823/germaniya-kobuldan-toshkent-orqali--ikki-mingdan-ziyod-kishini-evakuatsiya-qildi-20193314.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1e/20291489_74:0:1207:850_1920x0_80_0_0_40876655d7f23f76eab3b17e16f92761.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, абдулазиз камилов, ўзбекистон тив, германия, афғонистон
сиёсат, ўзбекистон, абдулазиз камилов, ўзбекистон тив, германия, афғонистон
Германия ташқи ишлар вазири Тошкентга келди
Ўзбекистон ва Германия Афғонистон йўналишида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. 30 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига ташриф билан келган германиялик ҳамкасби Хайко Маас билан учрашув ўтказди.
ТИВ матбуот хизмати
хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.
Шунингдек, Афғонистондаги бугунги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Хайко Маас Ўзбекистон томонига Афғонистондан Германия ва бошқа хорижий давлатлар фуқароларининг эвакуациясини ташкиллаштиришда кўрсатган ёрдами учун яна бир бор миннатдорлик билдирди.
“Томонлар Афғонистон йўналишида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилдилар”, - дейилган хабарда.
Учрашувда икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.