Эскперт “Шимолий оқим-2”ни сотиш ғоясига муносабат билдирди

© Sputnik / Дмитрий Лельчук / Медиабанкка ўтишПорт Мукран - логистический центр "Северного потока-2"
Порт Мукран - логистический центр Северного потока-2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2021
Oбуна бўлиш
ОАВлар “Газпромга” Европа Иттифоқи қоидаларини четлаб ўтиш учун “Шимолий оқим-2” газ қувурини сотишни таклиф қилингани ҳақида ёзмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Немис амалдорлари “Газпромга” Европа Иттифоқи қоидаларини четлаб ўтиш учун “Шимолий оқим-2” газ қувурини сотишни таклиф қилишди, дея ёзмоқда ОАВлар. Бу ғояга Sputnik радиоси эфирида Минтақавий масалалар институти раҳбари, Россия Федерацияси ҳузуридаги Молия университети доценти, сиёсий фанлар номзоди Дмитрий Журавлёв муносабат билдирди.
“Газ директиви газ қазиб олиш ва транспортировкаси битта қўлда бўла олмаслигини назарада тутади. Шу боис ЕИда таклиф қилишяптики: газингизга тегинмаймиз, бироқ бу директива ижро этилиши учун “Газпром” бизга газ қувурининг ўзини сота қолсин. Улар бир неча марта нефть қувурлариг ҳам шундай таклиф билан чиқишганди, лекин, кечирасиз-у, ковушини тўғрилаб қўйишди”, - дейди сиёсатшунос.
Унинг таъкидлашича, бу Ғарбнинг агар бирор бир технологик жараён тақсимланса, у янада рақобатли ва самарали бўлади деган мутлақо янглиш ғояси асосида тузилган хомхаёл орзусидир. “Шимолий оқим-2” нисбатан бу ғоя иш бермайди.
Крутой разворот: Германия угрожает США санкциями в ответ на попытку остановить Северный поток - 2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Украина энди жим бўлади. Байден ва Меркел “Шимолий оқим” ҳақида келишиб олишди
“Рақобат – бу икки компания ишлаб чиқаришни бир қисмини бошқасидан ажратиши эмас, балки битта истеъмолчи учун кураш олиб боришидир. Иккита ўзаро боғлиқ ишлаб чиқариш лойиҳалари рақобат қилмайди, аксинча бир-бирини тўлдиради”, - дейди у.
Янгиликлар лентаси
0