Паралимпиада-2020: Шариф Халилов бронза медали соҳиби бўлди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаПарадзюдоист Шариф Халилов стал бронзовым призёром.
Парадзюдоист Шариф Халилов стал бронзовым призёром. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2021
Oбуна бўлиш
- 100 кг вазн тоифасида татамига чиққан Халилов бронза медали учун кечган баҳсда бразилиялик Антонио да Силвадан устун келди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Токиода давом этаётган Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик парадзюдочи Шариф Халилов бронза медалига сазовор бўлди.
-100 кг вазн тоифасида татамига чиққан Халилов бронза медали учун кечган баҳсда бразилиялик Антонио да Силвадан устун келиб, иккинчи бор Паралимпия ўйинлари совриндорига айланди.
У Лондон-2012 Паралимпиадасида кумуш медални қўлга киритган эди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 12 тага етди: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза. Терма жамоа давлатлар орасида умумий ҳисобда 12-поғонани эгаллаб турибди.
Янгиликлар лентаси
0