https://sputniknews.uz/20210828/paralimpiya-ozbekiston-hisobida-10ta-medal-boldi-20274823.html
Паралимпия: Ўзбекистон ҳисобида 11та медаль бўлди
Паралимпия: Ўзбекистон ҳисобида 11та медаль бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди: 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза. 28.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-28T14:29+0500
2021-08-28T14:29+0500
2023-04-05T15:48+0500
ўзбекистон токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинларида
ўзбекистон
спорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/02/19922268_0:174:3025:1875_1920x0_80_0_0_c4144f3ba453ca0e87d415f6345c6c5d.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Бугун Токиода ўтаётган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна 1та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медални қўлга киритди.Хусусан, пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида Феруз Саидов финалда қозоғистонлик Темиржан Даулет устидан иппон баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва олтин медалга сазовор бўлди.Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида Рўза Қўзиева 130 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.Пара дзюдо баҳсларининг аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида Парвина Самандарова финалда озарбайжонлик Севда Валиевага қарши ўз баҳсини якунлади.Самандарова вазари баҳоси эвазига рақибасига имкониятни бой бериб, Паралимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.Пара дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Нафиса Шерипбоева бронза медаль учун кечган баҳсда испаниялик Марта Арчега қарши татамига чиқди.Қизиқарли кечган курашда Шерипбоева иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медалга сазовор бўлди.Пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида Довурхон Кароматов олтин медаль учун кечган финал баҳсида иштирок этди.Финалда унга озарбайжонлик Хусейн Рахимли рақиблик қилди. “Олтин очколар”га қадар кечган курашда Кароматов иппон баҳоси билан имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 11 тага етди: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.
https://sputniknews.uz/20210828/ozbekiston-engil-atletikadan-2ta-oltin-va-1ta-bronza-medalni-qolga-kiritdi-20273065.html
https://sputniknews.uz/20210827/yangi-galaba-uchqun-quranboev-tokio-paralimpiadasidagi-ilk-oltin-medalni-qolga-kiritdi-20267578.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/02/19922268_146:0:2877:2048_1920x0_80_0_0_7f8b2c523bfcc5f51ecd4c4eb6575265.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинларида, ўзбекистон, спорт
ўзбекистон токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинларида, ўзбекистон, спорт
Паралимпия: Ўзбекистон ҳисобида 11та медаль бўлди
14:29 28.08.2021 (янгиланди: 15:48 05.04.2023) Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 10 тага етди: 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Бугун Токиода ўтаётган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна 1та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медални қўлга киритди.
Хусусан, пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида Феруз Саидов финалда қозоғистонлик Темиржан Даулет устидан иппон баҳоси эвазига ғалаба қозонди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида Рўза Қўзиева 130 кг тошни бўйсундирган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.
Пара дзюдо баҳсларининг аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида Парвина Самандарова финалда озарбайжонлик Севда Валиевага қарши ўз баҳсини якунлади.
Самандарова вазари баҳоси эвазига рақибасига имкониятни бой бериб, Паралимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Пара дзюдо баҳсларида аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Нафиса Шерипбоева бронза медаль учун кечган баҳсда испаниялик Марта Арчега қарши татамига чиқди.
Қизиқарли кечган курашда Шерипбоева иппон баҳоси эвазига 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медалга сазовор бўлди.
Пара дзюдо баҳсларида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида Довурхон Кароматов олтин медаль учун кечган финал баҳсида иштирок этди.
Финалда унга озарбайжонлик Хусейн Рахимли рақиблик қилди. “Олтин очколар”га қадар кечган курашда Кароматов иппон баҳоси билан имкониятни бой берди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 11 тага етди: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.