https://sputniknews.uz/20210828/moskvada-yana-ommaviy-mushtlashuv-salkam-50-kishi-ushlandi-20278421.html
Москвада яна оммавий муштлашув: салкам 50 киши ушланди
Москвада яна оммавий муштлашув: салкам 50 киши ушланди
Sputnik Ўзбекистон
Москва марказида юз берган оммавий муштлашувдан сўнг қарийб 50 киши ушланди. 28.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-28T18:29+0500
2021-08-28T18:29+0500
2021-08-28T18:29+0500
россия
москва
оммавий муштлашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20165966_0:191:3058:1911_1920x0_80_0_0_fefcd044b7289bc509ef464dab649bd2.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Москва марказида юз берган оммавий муштлашувдан сўнг қарийб 50 киши ушланди, деб хабар берди РИА Новостига Москва ИИВ бош бошқармаси матбуот хизмати.Полиция маълумотларига кўра, воқеа кеча кечқурун Бауманская кўчасида содир бўлди.Гувоҳлардан бирининг айтишича, муштлашувни бир неча киши бошлашди, улар ўртасида низо келиб чиққан, лекин полиция келишига қадар ҳаммаси ғойиб бўлди.Воқеага алоқадорлигини текшириш, шунингдек гувоҳларни аниқлаш учун 49 киши полиция бўлимига олиб келинди. Улардан 15 нафарига нисбатан майда безорилик тўғрисида баённома тузилди, қолганлари билан профилактик суҳбат ўтказилди.Жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ. Полиция текширув ўтказмоқда.Бу сўнгги вақтда Москвада содир бўлган биринчи воқеа эмас. Шу кунларда Адмирал Корнилов кўчасидаги хостелда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Полиция 20 нафардан ортиқ кишини қўлга олди, уларнинг ҳаммаси 12 суткага қамоққа олинди.Июл ойида "Кузминки" метро бекати яқинида муштлашувда Марказий Осиёдан келган 200 нафага яқин мигрант қатнашди. Ўшанда 102 киши изоляторларга олиб келинди.Москва мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, полиция томонидан оммавий муштлашув ва бошқа қонунбузарликлар юзасидан 800 та жиноий иш қўзғатилди. 200 нафарга яқин мигрант депортация қилинди, 17,5 минг нафар кишига мамлакатга кириш тақиқланди.
https://sputniknews.uz/20210828/moskva-meri-deport-va-zapret-qoyilgan-migrantlar-sonini-malum-qildi-20277229.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20165966_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_2cdd89acfff3e040fbd381b3f712368b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, москва, оммавий муштлашув
россия, москва, оммавий муштлашув
Москвада яна оммавий муштлашув: салкам 50 киши ушланди
Москва марказида юз берган оммавий муштлашувдан сўнг қарийб 50 киши ушланди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Москва марказида юз берган оммавий муштлашувдан сўнг қарийб 50 киши ушланди, деб хабар берди
РИА Новостига Москва ИИВ бош бошқармаси матбуот хизмати.
Полиция маълумотларига кўра, воқеа кеча кечқурун Бауманская кўчасида содир бўлди.
Гувоҳлардан бирининг айтишича, муштлашувни бир неча киши бошлашди, улар ўртасида низо келиб чиққан, лекин полиция келишига қадар ҳаммаси ғойиб бўлди.
Воқеага алоқадорлигини текшириш, шунингдек гувоҳларни аниқлаш учун 49 киши полиция бўлимига олиб келинди. Улардан 15 нафарига нисбатан майда безорилик тўғрисида баённома тузилди, қолганлари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ. Полиция текширув ўтказмоқда.
Бу сўнгги вақтда Москвада содир бўлган биринчи воқеа эмас. Шу кунларда Адмирал Корнилов кўчасидаги хостелда мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Полиция 20 нафардан ортиқ кишини қўлга олди, уларнинг ҳаммаси 12 суткага қамоққа олинди.
Июл ойида "Кузминки" метро бекати яқинида муштлашувда Марказий Осиёдан келган 200 нафага яқин мигрант қатнашди. Ўшанда 102 киши изоляторларга олиб келинди.
Москва мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, полиция томонидан оммавий муштлашув ва бошқа қонунбузарликлар юзасидан 800 та жиноий иш қўзғатилди. 200 нафарга яқин мигрант депортация қилинди, 17,5 минг нафар кишига мамлакатга кириш тақиқланди.