https://sputniknews.uz/20210826/soxta-ot-ochiruvchilar-va-mori-tozalovchilar-biznesi-ozbekistonda-ommalashmoqda-20250504.html
Сохта ўт ўчирувчилар ва мўри тозаловчилар бизнеси Ўзбекистонда оммалашмоқда
Сохта ўт ўчирувчилар ва мўри тозаловчилар бизнеси Ўзбекистонда оммалашмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Бухоро вилояти Олот туманида сохта ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар аниқланди 26.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-26T13:13+0500
2021-08-26T13:13+0500
2021-08-26T13:13+0500
ҳодисалар
фирибгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1a/20243563_1:0:518:291_1920x0_80_0_0_8e0c7a4acceb57a8691958d024bcd69b.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати 2020-2021 йиллар давомида вилоятнинг Олот туманида сохта ўт ўчирувчилар ва мўри тозаловчилар "иш қилгани" ҳақида хабар берди.ИИВ маълумотига кўра, номаълум шахслар туманда яшовчи фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, дудбуронларини тозалаш, ўт ўчириш хизмати кўрсатиш, электр энергияси тармоқларини кўздан кечириб, аҳолидан ва ижтимоий соҳа объектларидан гарчи бирор-бир хизмат кўрсатмаган бўлсалар-да, хизмат кўрсатганликларини билдириб, 49 та ҳолатда 25 000 сўмдан пул маблағларини йиғиб олиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.Натижада ушбу жиноятни, Бухоро тумани Работиқалмоқ маҳалласида яшовчи, 1994 й.т. "Газ ва электрдан махсус назорат" МЧЖ раҳбари Ж.М. содир қилганлиги аниқланган.Ҳозирги кунда ушбу фуқаронинг яна шу каби жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда."Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар сизнинг хонадонингиз ёки ишхонангизга келиб маълум ҳақ эвазига дудбуронларни тозалаш, ўт ўчириш хизмати кўрсатиш, электр энергияси тармоқларини кўздан кечириб амалда ҳеч қандай хизматлар кўрсатмайдиган ушбу тоифа шахслар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз ички ишлар бошқармасининг 102 автоматлаштирилган тизим орқали хабар беришингизни сўраб қоламиз", - дейилади ИИВ хабарида.
https://sputniknews.uz/20210424/markaziy-bank-fuqarolarni-firibgarlardan-ogohlikka-chaqirdi-18477045.html
https://sputniknews.uz/20210323/buxoroda-17-kishiga-moskvaga-soxta-aviachipta-sotgan-firibgarlar-qolga-olindi-17905445.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/1a/20243563_65:0:453:291_1920x0_80_0_0_18de8c6f9f7509937f7fda907f9bcbeb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , фирибгарлик
Сохта ўт ўчирувчилар ва мўри тозаловчилар бизнеси Ўзбекистонда оммалашмоқда
Бухоро вилояти Олот туманида сохта ўт ўчирувчи ва мўри тозаловчилар аниқланди
ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати 2020-2021 йиллар давомида вилоятнинг Олот туманида сохта ўт ўчирувчилар ва мўри тозаловчилар "иш қилгани" ҳақида хабар берди.
ИИВ маълумотига кўра, номаълум шахслар туманда яшовчи фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, дудбуронларини тозалаш, ўт ўчириш хизмати кўрсатиш, электр энергияси тармоқларини кўздан кечириб, аҳолидан ва ижтимоий соҳа объектларидан гарчи бирор-бир хизмат кўрсатмаган бўлсалар-да, хизмат кўрсатганликларини билдириб, 49 та ҳолатда 25 000 сўмдан пул маблағларини йиғиб олиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада ушбу жиноятни, Бухоро тумани Работиқалмоқ маҳалласида яшовчи, 1994 й.т. "Газ ва электрдан махсус назорат" МЧЖ раҳбари Ж.М. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу фуқаронинг яна шу каби жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар сизнинг хонадонингиз ёки ишхонангизга келиб маълум ҳақ эвазига дудбуронларни тозалаш, ўт ўчириш хизмати кўрсатиш, электр энергияси тармоқларини кўздан кечириб амалда ҳеч қандай хизматлар кўрсатмайдиган ушбу тоифа шахслар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз ички ишлар бошқармасининг 102 автоматлаштирилган тизим орқали хабар беришингизни сўраб қоламиз", - дейилади ИИВ хабарида.