https://sputniknews.uz/20210826/ishdan-boshatilgan-bank-xodimasiga-ish-haqi-va-manaviy-zarar-undirib-berildi-bp-20257459.html
Ишдан бўшатилган банк ходимасига иш ҳақи ва маънавий зарар ундириб берилди - БП
Ишдан бўшатилган банк ходимасига иш ҳақи ва маънавий зарар ундириб берилди - БП
Sputnik Ўзбекистон
Собиқ банк ходимаси Н.Файзиевага 31 млн. сўм иш ҳақи, 6 млн. сўмдан ортиқ маънавий зарар ундириш белгиланди. 26.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-26T17:25+0500
2021-08-26T17:25+0500
2021-08-26T17:39+0500
жамият
бош прокуратура
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/696/33/6963315_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_b04b4f6e28b8e91d8ce146d8d3f705bd.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бош прокуратура фуқаро Н.Файзиеванинг меҳнат низосига оид суд қарорларидан норозилиги ҳақидаги мурожаатини ўрганиб чиқди.Аниқланишича, Н.Файзиева “Пойтахтбанк” АЖда ишлаб келиб, банкнинг ташаббусига кўра, 11.09.2019 йилда ишдан бўшатилган.Лекин банк касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Н.Файзиева билан меҳнат шартномасини бекор қилишда қонун талабларига риоя этилмаган.Биринчи инстанция суди иш ҳолатларига тўғри баҳо берган ҳолда даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган бўлсада, апелляция ва кассация инстанцияси судлари қонунга зид равишда унинг талабларини рад этиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилган.Мазкур суд ажримларига нисбатан Бош прокуратура томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест келтирилди.Иш 19.08.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилиб, Бош прокуратура протести қаноатлантирилди.Натижада Н.Файзиевага 31 млн. сўм иш ҳақи, 6 млн. сўмдан ортиқ маънавий зарар ундириш белгиланди.
https://sputniknews.uz/20210527/mib-xodimi-qariyb-590-mln-somni-ozlashtirib-yuborgan--bosh-prokuratura-18933994.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/696/33/6963315_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_079bc75724a2ac3bd64baca8ee8d82ac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, бош прокуратура
Ишдан бўшатилган банк ходимасига иш ҳақи ва маънавий зарар ундириб берилди - БП
17:25 26.08.2021 (янгиланди: 17:39 26.08.2021) Собиқ банк ходимаси Н.Файзиевага 31 млн. сўм иш ҳақи, 6 млн. сўмдан ортиқ маънавий зарар ундириш белгиланди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Бош прокуратура фуқаро Н.Файзиеванинг меҳнат низосига оид суд қарорларидан норозилиги ҳақидаги мурожаатини ўрганиб чиқди.
Аниқланишича, Н.Файзиева “Пойтахтбанк” АЖда ишлаб келиб, банкнинг ташаббусига кўра, 11.09.2019 йилда ишдан бўшатилган.
Лекин банк касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Н.Файзиева билан меҳнат шартномасини бекор қилишда қонун талабларига риоя этилмаган.
Биринчи инстанция суди иш ҳолатларига тўғри баҳо берган ҳолда даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган бўлсада, апелляция ва кассация инстанцияси судлари қонунга зид равишда унинг талабларини рад этиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилган.
Мазкур суд ажримларига нисбатан Бош прокуратура томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест келтирилди.
Иш 19.08.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилиб, Бош прокуратура протести қаноатлантирилди.
Натижада Н.Файзиевага 31 млн. сўм иш ҳақи, 6 млн. сўмдан ортиқ маънавий зарар ундириш белгиланди.