https://sputniknews.uz/20210826/argentinada-sputnik-v-vaktsinasidan-song-himoya-qachon-shakllanishi-aniqlandi-20252539.html
Аргентинада “Спутник V” вакцинасидан сўнг ҳимоя қачон шаклланиши аниқланди
Аргентинада “Спутник V” вакцинасидан сўнг ҳимоя қачон шаклланиши аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг “Спутник V” препарати билан эмланганидан кейин коронавирус инфекциясидан ҳимоя 6 ой давомида аста-секин ўсишни бошлайди. 26.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-26T14:37+0500
2021-08-26T14:37+0500
2023-04-05T18:34+0500
дунёда
спутник v вакцинаси
аргентина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/16/20182048_0:159:3077:1890_1920x0_80_0_0_d42d9bdfeb16cad55d7ab0bf33ac3a35.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россиянинг “Спутник V” препарати билан эмланганидан кейин коронавирус инфекциясидан ҳимоя 6 ой давомида аста-секин ўсишни бошлайди. Аргентиналик олимлар шундай хулосага келишди, тадқиқот medrxiv.org порталида берилган.Тажрибаларга турли институт ва тиббиёт муассасалари мутахассислари жалб қилинди, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Буэнос-Айрес университети, Сент-Луисдаги Вашингтон Америка университети ва бошқалар.Тадқиқотчилар Россия вакцинаси билан эмланган одамларниннг 1,8 минг қон зардоби намунасини ўрганиб чиқишди. Намуналар январидан августигача олинди. Олимлар антитаначаларнинг шаклланиши ва "альфа" (Британия), "бета" (Жанубий Африка), "гамма" (Бразилия), "дельта" (Ҳиндистон) ва "лямбда" (Перу) штаммларига қарши туриш хусусиятини кузатдилар.Россиялик тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси аргентиналикларнинг илмий ишидан парчалар препаратга бағишланган веб-сайтга жойлаштирди. Маълумотда коронавируснинг мутацияларни ўз ичига олган янги штаммларидан ҳимояланиш эмлашдан кейинги олти ой ичида "нейтраллаштирувчи антитаначаларнинг нейтраллаштирувчи самарадорлигининг ошиши натижасида" кучайиши қайд этилган. Бу, айниқса, "бета" ва "гамма" штаммларида кўринган.Аргентиналик олимлар томонидан олиб борилган ишлар, эмлашдан кейин 120 кундан кейин антитаначаларни орларни зарарсизлантириш қобилияти эмлашдан кейин 42 кун давомида кузатилган кўрсаткичларга нисбатан сезиларли даражада ошганини тасдиқлади.“Спутник V” вакцинаси Аргентинада ўтган йилнинг декабр ойида рўйхатга олинган. Аргентина бу вакцинани қўллашга рухсат берган Россия ва Беларусдан кейин дунёдаги учинчи давлат ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20210821/ozbekistonda-ishlab-chiqariladigan-sputnik-v-vaktsinasi-royxatga-olindi-20180800.html
https://sputniknews.uz/20210817/sputnik-layt-va-pfizer-vaktsinalari-birikmasi-delta-shtammdan-kuchliroq-himoyalashi-mumkin-20105932.html
аргентина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/16/20182048_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_a26b6789784b0d116ea1d496902d1b2e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, спутник v вакцинаси, аргентина, россия
дунёда, спутник v вакцинаси, аргентина, россия
Аргентинада “Спутник V” вакцинасидан сўнг ҳимоя қачон шаклланиши аниқланди
14:37 26.08.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Россиянинг “Спутник V” препарати билан эмланганидан кейин коронавирус инфекциясидан ҳимоя 6 ой давомида аста-секин ўсишни бошлайди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россиянинг “Спутник V” препарати билан эмланганидан кейин коронавирус инфекциясидан ҳимоя 6 ой давомида аста-секин ўсишни бошлайди. Аргентиналик олимлар шундай хулосага келишди, тадқиқот medrxiv.org порталида берилган.
Тажрибаларга турли институт ва тиббиёт муассасалари мутахассислари жалб қилинди, хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Буэнос-Айрес университети, Сент-Луисдаги Вашингтон Америка университети ва бошқалар.
Тадқиқотчилар Россия вакцинаси билан эмланган одамларниннг 1,8 минг қон зардоби намунасини ўрганиб чиқишди. Намуналар январидан августигача олинди. Олимлар антитаначаларнинг шаклланиши ва "альфа" (Британия), "бета" (Жанубий Африка), "гамма" (Бразилия), "дельта" (Ҳиндистон) ва "лямбда" (Перу) штаммларига қарши туриш хусусиятини кузатдилар.
Россиялик тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси аргентиналикларнинг илмий ишидан парчалар препаратга бағишланган веб-сайтга жойлаштирди. Маълумотда коронавируснинг мутацияларни ўз ичига олган янги штаммларидан ҳимояланиш эмлашдан кейинги олти ой ичида "нейтраллаштирувчи антитаначаларнинг нейтраллаштирувчи самарадорлигининг ошиши натижасида" кучайиши қайд этилган. Бу, айниқса, "бета" ва "гамма" штаммларида кўринган.
Аргентиналик олимлар томонидан олиб борилган ишлар, эмлашдан кейин 120 кундан кейин антитаначаларни орларни зарарсизлантириш қобилияти эмлашдан кейин 42 кун давомида кузатилган кўрсаткичларга нисбатан сезиларли даражада ошганини тасдиқлади.
“Спутник V” вакцинаси Аргентинада ўтган йилнинг декабр ойида рўйхатга олинган. Аргентина бу вакцинани қўллашга рухсат берган Россия ва Беларусдан кейин дунёдаги учинчи давлат ҳисобланади.