https://sputniknews.uz/20210825/tort-kishi-ozbekiston-qahramoni-unvoni-bilan-taqdirlandi-20226411.html
Тўрт киши “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланди
Тўрт киши “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 4 кишига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берди. Уларга олий нишон — “Олтин юлдуз” медали топширилди. 25.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-25T09:13+0500
2021-08-25T09:13+0500
2021-08-25T09:13+0500
жамият
президент фармони
унвон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/909/60/9096023_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_bf2498f924f4a3708645fbabc8213503.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан 4 кишига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиб, олий нишон — “Олтин юлдуз” медали топширилди. Фармон президент сайтида чоп қилинган.Олий унвонга сазовор кўрилганлар:Фармонда уларга унвон мамлакат иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини ошириш, Ватан ободлиги, турмуш фаровонлигини таъминлаш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда жадаллик билан олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнидаги ташаббускорлиги, давлат ва халқ манфаатлари йўлидаги фидокорона меҳнати, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маънавий соҳалардаги кўп йиллик самарали ва ибратли фаолияти, ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун берилгани қайд этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/909/60/9096023_237:0:1137:675_1920x0_80_0_0_2b96996c77857eedc12e7b5cbbb4270c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, президент фармони, унвон
жамият, президент фармони, унвон
Тўрт киши “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланди
Шавкат Мирзиёев 4 кишига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берди. Уларга олий нишон — “Олтин юлдуз” медали топширилди.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан 4 кишига “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиб, олий нишон — “Олтин юлдуз” медали топширилди. Фармон президент сайтида
чоп қилинган. Олий унвонга сазовор кўрилганлар:
Муҳаммад Аҳмедов — Бухоро вилояти "Маданият Муҳаммад Исмат" фермер хўжалиги раҳбари;
Шавкат Аюпов — Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти директори;
Иброҳим Ғофуров — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;
Муножотхон Йўлчиева — Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири.
Фармонда уларга унвон мамлакат иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини ошириш, Ватан ободлиги, турмуш фаровонлигини таъминлаш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда жадаллик билан олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнидаги ташаббускорлиги, давлат ва халқ манфаатлари йўлидаги фидокорона меҳнати, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маънавий соҳалардаги кўп йиллик самарали ва ибратли фаолияти, ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун берилгани қайд этилган.