https://sputniknews.uz/20210825/mirziyoev-va-pokiston-tiv-rahbari-afgonistondagi-vaziyatni-muhokama-qildi-20240825.html
Мирзиёев ва Покистон ТИВ раҳбари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Мирзиёев ва Покистон ТИВ раҳбари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди. 25.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-25T20:06+0500
2021-08-25T20:06+0500
2021-08-25T20:06+0500
сиёсат
ўзбекистон
покистон
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/19/20240796_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_b5173f33b8686d233adeae445b313f2c.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди.Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.Июль ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар стратегик шериклик принципларига асосланган икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқчини бошлаб берди.Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон етакчисига минтақада барқарорлик ва равнақни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди.Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш жиҳатлари юзасидан яқин идоралараро алоқалар ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.Шунингдек, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул - Пешовар” термил йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда янада илгари суришга интилиш қатъий эканлиги тасдиқланди.
https://sputniknews.uz/20210716/aqsh-ozbekiston-afgoniston-pokiston-yangi-maslahatlashuvlar-platformasi-19714754.html
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/19/20240796_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_2933144abeac26b685f7d10d4ea64818.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, покистон, афғонистон
сиёсат, ўзбекистон, покистон, афғонистон
Мирзиёев ва Покистон ТИВ раҳбари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни қабул қилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари жадал суръатлар билан ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Июль ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар стратегик шериклик принципларига асосланган икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқчини бошлаб берди.
Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайший Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон етакчисига минтақада барқарорлик ва равнақни таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорлик билдирди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Афғонистондаги вазият ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш жиҳатлари юзасидан яқин идоралараро алоқалар ва алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул - Пешовар” термил йўлини қуриш лойиҳасини биргаликда янада илгари суришга интилиш қатъий эканлиги тасдиқланди.