https://sputniknews.uz/20210825/koronavirusdan-davolanayotganlar-bemorlar-saylovda-qanday-ovoz-beradi-20234916.html
Коронавирусдан даволанаётганлар сайловда қандай овоз беради
Коронавирусдан даволанаётганлар сайловда қандай овоз беради
Sputnik Ўзбекистон
Пандемия даврида президент сайловини ўтказишга оид йўриқнома ишлаб чиқилди. 25.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-25T14:33+0500
2021-08-25T14:33+0500
2021-08-25T14:40+0500
жамият
сайловлар
covid-19 умумжаҳон пандемияси
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1307/60/13076035_0:0:2469:1390_1920x0_80_0_0_8fd56dbcbca7c42e194304ea88cb274d.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистонда президент сайлови жараёнларига қатнашувчиларнинг коронавирусга чалинишининг олдини олиш мақсадида йўриқнома ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Йўриқномани ишлаб чиқишда Корея Республикаси, Россия, Қозоғистон мамлакатларининг пандемия даврида сайлов ўтказиш тажрибаси ўрганилган ва IFES халқаро сайлов фонди тавсиялари инобатга олинган.Қурбоновнинг сўзларига кўра, коронавирус беморларини даволашга мўлжалланган муассасалага ёпиқ сайлов участкалари мақоми берилган.Коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган сайловчининг турган (яшаш) жойида овоз бериш ташкил этилади.Сайловчи ва комиссия аъзолари ўртасида ижтимоий масофа сақланган ҳолда сайловчининг шахси аниқланади, сўнг комиссия аъзоси сайловчига целлофан пакетга солинган тўпламни ва имзо қўйиши учун сайловчилар рўйхатидан кўчирмани беради. Сайловчи ниқоб ва қўлқопни таққан ҳолда сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида сайловчилар рўйхати кўчирмасига имзо қўяди. Сайловчига яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади. Шундан сўнг, сайловчи сайлов бюллетенини кўчма сайлов қутисига ташлайди.Сайлов жараёни иштирокчилари ҳимоя ниқобларидан фойдаланиши, ижтимоий масофага риоя қилишлари лозим.Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга бириктирилган тиббиёт ходими сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчайди, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилади ва ҳимоя ниқобида бўлишини назорат қилади, заруратига кўра ҳимоя ниқоби беради.Сайлов куни овоз бериш бошланишидан камида олти соат олдин барча участка сайлов комиссияларининг овоз бериш бинолари ва хоналари зарарсизлантирилади.Сайловчилар ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг тана ҳарорати 37° С ва ундан юқори бўлган тақдирда улар овоз бериш хонасига киритилмайди.Бунда, тана ҳарорати 37° С ва ундан юқори бўлган сайловчилар учун алоҳида ажратилган жойларда (бинонинг кириш қисми ва бошқалар) икки нафар участка сайлов комиссияси аъзоси ҳозирлигида кўчма сайлов қутилари ва кабиналаридан фойдаланган ҳолда яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади.
https://sputniknews.uz/20210809/ozbekistonda-prezidenti-saylovi-uchun-okruglar-tuzildi-20009011.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1307/60/13076035_200:0:2395:1646_1920x0_80_0_0_c1deb0224559dc5c218d325a287e37a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сайловлар, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
жамият, сайловлар, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
Коронавирусдан даволанаётганлар сайловда қандай овоз беради
14:33 25.08.2021 (янгиланди: 14:40 25.08.2021) Пандемия даврида президент сайловини ўтказишга оид йўриқнома ишлаб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистонда президент сайлови жараёнларига қатнашувчиларнинг коронавирусга чалинишининг олдини олиш мақсадида йўриқнома ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
Йўриқномани ишлаб чиқишда Корея Республикаси, Россия, Қозоғистон мамлакатларининг пандемия даврида сайлов ўтказиш тажрибаси ўрганилган ва IFES халқаро сайлов фонди тавсиялари инобатга олинган.
Қурбоновнинг сўзларига кўра, коронавирус беморларини даволашга мўлжалланган муассасалага ёпиқ сайлов участкалари мақоми берилган.
Мустақил юриш имконияти бўлган беморлар шифохоналарда махсус тайёрлаган хоналарда овоз беришлари ташкиллаштирилади.
Коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган сайловчининг турган (яшаш) жойида овоз бериш ташкил этилади.
Сайловчи ва комиссия аъзолари ўртасида ижтимоий масофа сақланган ҳолда сайловчининг шахси аниқланади, сўнг комиссия аъзоси сайловчига целлофан пакетга солинган тўпламни ва имзо қўйиши учун сайловчилар рўйхатидан кўчирмани беради. Сайловчи ниқоб ва қўлқопни таққан ҳолда сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида сайловчилар рўйхати кўчирмасига имзо қўяди. Сайловчига яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади. Шундан сўнг, сайловчи сайлов бюллетенини кўчма сайлов қутисига ташлайди.
Сайлов жараёни иштирокчилари ҳимоя ниқобларидан фойдаланиши, ижтимоий масофага риоя қилишлари лозим.
Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга бириктирилган тиббиёт ходими сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчайди, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилади ва ҳимоя ниқобида бўлишини назорат қилади, заруратига кўра ҳимоя ниқоби беради.
Сайлов куни овоз бериш бошланишидан камида олти соат олдин барча участка сайлов комиссияларининг овоз бериш бинолари ва хоналари зарарсизлантирилади.
Сайловчилар ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг тана ҳарорати 37° С ва ундан юқори бўлган тақдирда улар овоз бериш хонасига киритилмайди.
Бунда, тана ҳарорати 37° С ва ундан юқори бўлган сайловчилар учун алоҳида ажратилган жойларда (бинонинг кириш қисми ва бошқалар) икки нафар участка сайлов комиссияси аъзоси ҳозирлигида кўчма сайлов қутилари ва кабиналаридан фойдаланган ҳолда яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади.