https://sputniknews.uz/20210824/toshkentda-erkak-ogli-bilan-urishib-qolgan-11-yoshli-bolani-dopposladi-20217813.html
Тошкентда эркак ўғли билан уришиб қолган 11 ёшли болани дўппослади
Тошкентда эркак ўғли билан уришиб қолган 11 ёшли болани дўппослади
Sputnik Ўзбекистон
Чилонзорда болалар тортишувига аралашган ота 11 ёшли болани уриб, жароҳат етказди. 24.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-24T15:51+0500
2021-08-24T15:51+0500
2021-08-24T15:51+0500
ҳодисалар
бола
тошкент
чилонзор тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/09/18243111_0:0:3545:1995_1920x0_80_0_0_b800aa7b840b642a3e94176bf8da9119.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида катта ёшдаги киши ёш болани ураётгани акс этган видео тарқалди.Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, 22 август куни Д.Ў. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғлини урган қўшнисига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.Аниқланишича, шу куни соат 14:00 ларда Чилонзор тумани 8-мавзеда истиқомат қилувчи ёш болалар ўзаро уришиб қолган. Уларнинг тортишувига болалардан бирининг отаси 35 ёшли Қ.Б. аралашган. У вояга етмаган 11 ёшли бола К.А.ни уриб, тан жароҳати етказган.Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.Вояга етмаган К.А.га етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
чилонзор тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/09/18243111_619:0:3350:2048_1920x0_80_0_0_6829ea281c9989206a7102122eae0962.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , бола, тошкент, чилонзор тумани
ҳодисалар , бола, тошкент, чилонзор тумани
Тошкентда эркак ўғли билан уришиб қолган 11 ёшли болани дўппослади
Чилонзорда болалар тортишувига аралашган ота 11 ёшли болани уриб, жароҳат етказди.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида катта ёшдаги киши ёш болани ураётгани акс этган видео тарқалди.
Пойтахт ИИББ матбуот хизмати
хабарига кўра, 22 август куни Д.Ў. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ўғлини урган қўшнисига нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Аниқланишича, шу куни соат 14:00 ларда Чилонзор тумани 8-мавзеда истиқомат қилувчи ёш болалар ўзаро уришиб қолган. Уларнинг тортишувига болалардан бирининг отаси 35 ёшли Қ.Б. аралашган. У вояга етмаган 11 ёшли бола К.А.ни уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Вояга етмаган К.А.га етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.