https://sputniknews.uz/20210824/joylarda-daraxtlarni-saqlash-boyicha-guruhlar-tashkil-etiladi-20219384.html
Жойларда дарахтларни сақлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилади
Жойларда дарахтларни сақлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент жойларда маҳаллий иқлимни инобатга олмасдан, пала-партиш экилган дарахтларининг кундан-кунга қуриб бораётгани, бу билан ҳеч кимнинг иши йўқлигини... 24.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-24T16:55+0500
2021-08-24T16:55+0500
2021-08-24T16:55+0500
жамият
ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20202775_0:257:2727:1791_1920x0_80_0_0_d0f2563898318333c713c3d375cc9cf9.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Туман ва шаҳар ободонлаштириш бўлимларига ажратилаётган 10 мингта штат доирасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудидан келиб чиқиб 5 та ишчидан иборат дарахтларни сақлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.Кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари соҳадаги муаммоларни кўрсатиб ўтди.Бу йўналишга масъул бўлган Экология қўмитаси, бошқа идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг ташаббус ва амалий ишлари кўринмаётгани танқид қилинди.Таъкидланишича, сўнгги 4 йилда саноат корхоналари 2 бараварга ортиб, шаҳарларда чанг-газ миқдори меъёрдан 4 баравар ошган. Атмосферага ташланмаларнинг 90 фоизи Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон, Навоий, Бухоро, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Гулистон ва Нукус шаҳарларига тўғри келади.Шу билан бирга, ҳудудларда “яшил майдон”лар 3-4 бараварга қисқариб, ўртача 8 фоиздан камайиб кетди.Ҳар бир маҳаллага дарахтларни парваришлаш учун Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 1 нафардан ишчи бириктирилиши белгиланди.
https://sputniknews.uz/20210824/prezident-ekoqomita-raisini-ishdan-boshatdi-20218950.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/17/20202775_0:2:2727:2047_1920x0_80_0_0_33478f0a2b574180e4a631c0b6407a90.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
жамият, ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Жойларда дарахтларни сақлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилади
Президент жойларда маҳаллий иқлимни инобатга олмасдан, пала-партиш экилган дарахтларининг кундан-кунга қуриб бораётгани, бу билан ҳеч кимнинг иши йўқлигини қаттиқ танқид қилди.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Туман ва шаҳар ободонлаштириш бўлимларига ажратилаётган 10 мингта штат доирасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудидан келиб чиқиб 5 та ишчидан иборат дарахтларни сақлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида
маълум қилинди. Кескин танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари соҳадаги муаммоларни кўрсатиб ўтди.
Бу йўналишга масъул бўлган Экология қўмитаси, бошқа идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг ташаббус ва амалий ишлари кўринмаётгани танқид қилинди.
Таъкидланишича, сўнгги 4 йилда саноат корхоналари 2 бараварга ортиб, шаҳарларда чанг-газ миқдори меъёрдан 4 баравар ошган. Атмосферага ташланмаларнинг 90 фоизи Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон, Навоий, Бухоро, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Гулистон ва Нукус шаҳарларига тўғри келади.
Шу билан бирга, ҳудудларда “яшил майдон”лар 3-4 бараварга қисқариб, ўртача 8 фоиздан камайиб кетди.
Президент Тошкент шаҳри туманлари, вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда дарахтлар ва экинлар маҳаллий иқлимни инобатга олмасдан, пала-партиш экилаётгани боис кундан-кунга қуриб бораётгани, туман ҳокимлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани, шаҳар кўчалари чиқиндига тўлиб кетгани билан ҳеч кимнинг иши йўқлигини қаттиқ танқид қилди.
Ҳар бир маҳаллага дарахтларни парваришлаш учун Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 1 нафардан ишчи бириктирилиши белгиланди.