https://sputniknews.uz/20210822/ozbekistonlik-paralimpiyachilar-tokioga-jonab-ketdi-20181621.html
Ўзбекистонлик паралимпиячилар Токиога жўнаб кетди
Ўзбекистонлик паралимпиячилар Токиога жўнаб кетди
Sputnik Ўзбекистон
Паралимпия ўйинлари очилиш маросимида Муҳаммад Рехсимов ва Нурхон Қурбонова Ўзбекистон байроқдорлари бўлади. 22.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-22T09:38+0500
2021-08-22T09:38+0500
2023-04-05T15:48+0500
токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинлари
токио
ўзбекистон токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинларида
спорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/16/20181659_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_97869d34f628709fec3c7aedd99fe249.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинларида қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар Токиога кузатилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Уларни бош вазир Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов кузатиб қўйди.Танзила Норбоева спортчиларга мусобақаларда омад ва зафарлар тилади. Абдулла Арипов уларга куч-қувват тилаб, президент ҳамда миллионлаб мухлислар улардан ғалабалар кутишларини айтиб ўтди.Токиодаги ёзги Паралимпия ўйинлари очилиш маросимида енгил атлетикачилар Муҳаммад Рехсимов ва Нурхон Қурбонова Ўзбекистон байроқдорлари бўлади.Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон спорт делегацияси спортнинг 8 турида 55 та йўлланмани қўлга киритган.
https://sputniknews.uz/20210819/tokio-2020-paralimpiya-oyinlarida-ozbekiston-sharafini-kimlar-himoya-qiladi--yakuniy-royxat-20148147.html
токио
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/16/20181659_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_0eac4a2b4ce2d05563523137b89c7c5b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинлари, токио, ўзбекистон токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинларида, спорт
токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинлари, токио, ўзбекистон токио-2020 xvi ёзги паралимпия ўйинларида, спорт
Ўзбекистонлик паралимпиячилар Токиога жўнаб кетди
09:38 22.08.2021 (янгиланди: 15:48 05.04.2023) Паралимпия ўйинлари очилиш маросимида Муҳаммад Рехсимов ва Нурхон Қурбонова Ўзбекистон байроқдорлари бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Токио-2020 XVI ёзги Паралимпия ўйинларида қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар Токиога кузатилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Уларни бош вазир Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов кузатиб қўйди.
Танзила Норбоева спортчиларга мусобақаларда омад ва зафарлар тилади. Абдулла Арипов уларга куч-қувват тилаб, президент ҳамда миллионлаб мухлислар улардан ғалабалар кутишларини айтиб ўтди.
Токиодаги ёзги Паралимпия ўйинлари очилиш маросимида енгил атлетикачилар Муҳаммад Рехсимов ва Нурхон Қурбонова Ўзбекистон байроқдорлари бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон спорт делегацияси спортнинг 8 турида 55 та йўлланмани
қўлга киритган.