Ўзбекистон ва Россия мактабгача таълим тизими учун мутахассисларни тайёрлайди
17:12 19.08.2021 (янгиланди: 17:24 25.08.2021)
© Министерство дошкольного образования УзбекистанаВ Ташкент прибыла делегация управления Президента Российской Федерации по межрегиональным и культурным связям с зарубежными странами
© Министерство дошкольного образования Узбекистана
Oбуна бўлиш
Россия президентининг хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бошқармаси департамент бошлиғи Алексей Власов бошчилигидаги делегация вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Бугун Мактабгача таълим вазирлигида Россия Федерацияси президентининг хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бошқармаси департамент бошлиғи Алексей Власов бошчилигидаги делегация вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
© Министерство дошкольного образования УзбекистанаВ Ташкент прибыла делегация управления Президента Российской Федерации по межрегиональным и культурным связям с зарубежными странами
В Ташкент прибыла делегация управления Президента Российской Федерации по межрегиональным и культурным связям с зарубежными странами
© Министерство дошкольного образования Узбекистана
Унда А.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкентдаги филиали фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Олий таълим муасссасида 2021-2022 ўқув йили учун 8 та йўналишда жами 400 дан ортиқ қабул квотаси белгиланган. Айниқса, “Психология”, “Мактабгача таълим” ва “Лингвистика” (рус тилини ўқитиш методикаси) йўналишларида танлов юқори эканлиги таъкидланди.
Республикада сўнгги 4 йил ичида болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш 27 фоиздан 60 фоизга етгани инобатга олинса, мазкур Университетда тайёрланадиган малакали мутахассисларга эҳтиёж кучли экани ойдинлашади.
Учрашувда вазирлик билан ҳамкорликда “Миттивой” лойиҳаси амалга оширилаётгани, бунинг учун 14 та мактабгача таълим муассасаси танлаб олингани ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, янги ўқув йилини самарали ташкил этишга оид ва йил давомида икки давлат мутахассислари иштирокида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.