https://sputniknews.uz/20210819/dmitriy-vidrin-kievning-qrim-platformasi-sammiti--quruq-gap-20156052.html
Дмитрий Видрин: Киевнинг “Қрим платформаси” саммити – қуруқ гап
Дмитрий Видрин: Киевнинг “Қрим платформаси” саммити – қуруқ гап
Sputnik Ўзбекистон
24 август куни Украинада мустақилликнинг 30 йиллиги нишонланади. Бир кун аввал, 23 август куни, Киевда “Қрим платформаси” саммити бўлиб ўтади, унда Қримни... 19.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-19T17:16+0500
2021-08-19T17:16+0500
2023-04-05T18:34+0500
аналитика
украина
саммит
қрим
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20152345_0:110:3250:1938_1920x0_80_0_0_ed5f5927f865f1c88a95f028171cf246.jpg
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Бу саммитдан сиёсий наф борми ва нега учрашувга Россияни таклиф қилишмади – сиёсатшунос ва публицист, собиқ Украинанинг тўрт президентининг маслаҳатчиси, Украина Олий радасининг V чақирув депутати Дмитрий ВидринSputnik агентлигига берган интревьюсида бу борада мулоҳаза билдирди.Мазмунсиз саммит“Қрим платформаси” – бу ширин сўзлар ва декларациялар тўплами, деб ҳисоблайди Sputnik суҳбатдоши.“Ёшлик пайтларимда платформадаги пойабзаллар жуда машҳур эди – чиройли, бироқ ноқулай. Украина етакчиси Владимир Зеленский биринчи навбатда тадбирнинг гўзаллигига эътибор қилган. Бу саммитнинг мазмуни йўқ”, - дейди Дмитрий Видрин.Экспертнинг сўзларига кўра, уч турдаги саммит мавжуд: иштирокчилар билим, технологиялар билан бойийдиган учрашувлар; муаммо қайноқ картошка каби бир иштирокчидан бошқасига отиладиган учрашувлар.Яна муаммо ҳал бўлингани ҳақида хомхаёлни юзага келтирадиган учрашувлар, кейин эса картошкани бир-бирига отиш билан якунланади. “Қрим платформаси”, сиёсатшуноснинг фикрича, охирги икки турга киради.“Бу саммитда моддий ёки руҳий, маънавий ресурслар билан ўртоқлашишга тайёр бўлган иштирокчилар йўқ. Ҳеч ким баҳам кўрмайди, бироқ муаммони бир-бирига отади. Шу боис саммит – чиройли қуруқ гап. Мазмун бўлмаса, демак, шакл қуруқдир”, - деб ҳисоблайди Видрин.Жинлар базми ёки карнавалУкраина ТИВ раҳабри Дмитрий Кулева аввалроқ Киевга 44 та мамлакат ва халқаро ташкилотлар “Қрим платформаси” асосчилари сифатида қўшилишга қарор қилишганинини маълум қилганди. Аммо таклиф қилинган давлатлар рўйхатида Россия йўқ.Дмитрий Видриннинг фикрига кўра, Россия иштирок этган тақдирда учрашув шаклини ўзгартиришга тўғри келарди.“Ишга пул тикадиган мамлакатлар бор, яна сўзга пул тикадиганлар бор. “Шимолий оқим”, қандайдир оғир муаммолар ҳақидаги гапирадиган Россияни чақиришдан кўрқишган. Бу ерда эса сўзлар, ваъдалар бой бўладиган учрашув бўлади”, - дея тушунтиради сиёсатшунос.Россия ТИВ Сергей Лавров Украина ташаббуси билан ташкил этилаётгани учрашувга муносабат билдириб, уни “Ғарб ҳозирги украин ҳукуматининг неонацист ва ирқий кайфиятини тарбиялашда давом этадиган жинлар базми” деб атаганди.Sputnik агентлиги суҳбатдоши ҳам саммитни карнавалга қиёслади.Нафратга пул тикишРоссия-Украина муносабатларининг бошқа шаклини ўрнатишга уриниш дихотомияга олиб келади, деб ҳисоблайди Видрин.“Россия улкан геосиёсий масса сифатида унга тарих, лингвистика, генотип жиҳатдан қардош бўлган бошқа массаларга ўзига тортади. Лекин мана шундай улкан тортиш таҳдиди туфайли бу тортишга қаршилик кўрсатишни излаётган мамлакатлар бор. Улар мамлакатлар ўртасида нафратни сепишдан бошқа яхшироқ нарсани ҳозирча топишмаган. Нафрат қанчалик катта бўлса, шунчалик, улар фикрига кўра, имконият камроқ. Бу улкан масса: ижтимоий, маданий, макон ва ресурс, - уларни ўзига тортади. Шунинг учун нафратга пул тикишдан бошқа чора қолмайди. Нафрат керагидан ортиқ бўлади. Уларнинг бошқа воситаси йўқ”, - дея фикр билдиради сиёсатшунос.Эксперт Украина юзага муаммоларни ҳарбий йўл билан ҳал қилмайди деб ҳисоблайди.“Уруш – бу катта иш, харажат ва қон. Украина хатардан иборат ҳеч қандай ишга жазм қилмайдиган тантиқ мамлакатлар сирасига киради. Таҳдидлар бўлади, кимдир мушт ўқталади, лекин уруш бўлмайди”, - дея тахмин қилади Видрин.Унинг сўзларига кўра, “кўп мамлакатлар учун нафрат, ўзларининг айтишича, мустақилликни сақлаб қолишдаги уринишларда сўнгги умид қолган хасдир, аслида эса улар эҳтиёжларига кўра сарфлайдиган, буйруқ берадиган ва ўмарадиган ўз отамеросларини сақлаб қолишга уринишмоқда.
https://sputniknews.uz/20210819/siyosatshunos-millatchilik--ukrain-siyosatining-avangardi-20147404.html
https://sputniknews.uz/20210819/ukrainani-afgoniston-taqdiri-kutmoqda-patrushev-20145880.html
украина
қрим
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/13/20152345_261:0:2990:2047_1920x0_80_0_0_cc2ca92b514881104ce2fb777bafdaae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аналитика, украина, саммит, қрим, россия
аналитика, украина, саммит, қрим, россия
Дмитрий Видрин: Киевнинг “Қрим платформаси” саммити – қуруқ гап
17:16 19.08.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) 24 август куни Украинада мустақилликнинг 30 йиллиги нишонланади. Бир кун аввал, 23 август куни, Киевда “Қрим платформаси” саммити бўлиб ўтади, унда Қримни Россияга қайтариш масаласи муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Бу саммитдан сиёсий наф борми ва нега учрашувга Россияни таклиф қилишмади – сиёсатшунос ва публицист, собиқ Украинанинг тўрт президентининг маслаҳатчиси, Украина Олий радасининг V чақирув депутати Дмитрий ВидринSputnik агентлигига берган интревьюсида бу борада мулоҳаза билдирди.
“Қрим платформаси” – бу ширин сўзлар ва декларациялар тўплами, деб ҳисоблайди Sputnik суҳбатдоши.
“Ёшлик пайтларимда платформадаги пойабзаллар жуда машҳур эди – чиройли, бироқ ноқулай. Украина етакчиси Владимир Зеленский биринчи навбатда тадбирнинг гўзаллигига эътибор қилган. Бу саммитнинг мазмуни йўқ”, - дейди Дмитрий Видрин.
Экспертнинг сўзларига кўра, уч турдаги саммит мавжуд: иштирокчилар билим, технологиялар билан бойийдиган учрашувлар; муаммо қайноқ картошка каби бир иштирокчидан бошқасига отиладиган учрашувлар.
Яна муаммо ҳал бўлингани ҳақида хомхаёлни юзага келтирадиган учрашувлар, кейин эса картошкани бир-бирига отиш билан якунланади. “Қрим платформаси”, сиёсатшуноснинг фикрича, охирги икки турга киради.
“Бу саммитда моддий ёки руҳий, маънавий ресурслар билан ўртоқлашишга тайёр бўлган иштирокчилар йўқ. Ҳеч ким баҳам кўрмайди, бироқ муаммони бир-бирига отади. Шу боис саммит – чиройли қуруқ гап. Мазмун бўлмаса, демак, шакл қуруқдир”, - деб ҳисоблайди Видрин.
Жинлар базми ёки карнавал
Украина ТИВ раҳабри Дмитрий Кулева аввалроқ Киевга 44 та мамлакат ва халқаро ташкилотлар “Қрим платформаси” асосчилари сифатида қўшилишга қарор қилишганинини маълум қилганди. Аммо таклиф қилинган давлатлар рўйхатида Россия йўқ.
Дмитрий Видриннинг фикрига кўра, Россия иштирок этган тақдирда учрашув шаклини ўзгартиришга тўғри келарди.
“Ишга пул тикадиган мамлакатлар бор, яна сўзга пул тикадиганлар бор. “Шимолий оқим”, қандайдир оғир муаммолар ҳақидаги гапирадиган Россияни чақиришдан кўрқишган. Бу ерда эса сўзлар, ваъдалар бой бўладиган учрашув бўлади”, - дея тушунтиради сиёсатшунос.
Россия ТИВ Сергей Лавров Украина ташаббуси билан ташкил этилаётгани учрашувга муносабат билдириб, уни “Ғарб ҳозирги украин ҳукуматининг неонацист ва ирқий кайфиятини тарбиялашда давом этадиган жинлар базми” деб атаганди.
Sputnik агентлиги суҳбатдоши ҳам саммитни карнавалга қиёслади.
Россия-Украина муносабатларининг бошқа шаклини ўрнатишга уриниш дихотомияга олиб келади, деб ҳисоблайди Видрин.
“Россия улкан геосиёсий масса сифатида унга тарих, лингвистика, генотип жиҳатдан қардош бўлган бошқа массаларга ўзига тортади. Лекин мана шундай улкан тортиш таҳдиди туфайли бу тортишга қаршилик кўрсатишни излаётган мамлакатлар бор. Улар мамлакатлар ўртасида нафратни сепишдан бошқа яхшироқ нарсани ҳозирча топишмаган. Нафрат қанчалик катта бўлса, шунчалик, улар фикрига кўра, имконият камроқ. Бу улкан масса: ижтимоий, маданий, макон ва ресурс, - уларни ўзига тортади. Шунинг учун нафратга пул тикишдан бошқа чора қолмайди. Нафрат керагидан ортиқ бўлади. Уларнинг бошқа воситаси йўқ”, - дея фикр билдиради сиёсатшунос.
Эксперт Украина юзага муаммоларни ҳарбий йўл билан ҳал қилмайди деб ҳисоблайди.
“Уруш – бу катта иш, харажат ва қон. Украина хатардан иборат ҳеч қандай ишга жазм қилмайдиган тантиқ мамлакатлар сирасига киради. Таҳдидлар бўлади, кимдир мушт ўқталади, лекин уруш бўлмайди”, - дея тахмин қилади Видрин.
Унинг сўзларига кўра, “кўп мамлакатлар учун нафрат, ўзларининг айтишича, мустақилликни сақлаб қолишдаги уринишларда сўнгги умид қолган хасдир, аслида эса улар эҳтиёжларига кўра сарфлайдиган, буйруқ берадиган ва ўмарадиган ўз отамеросларини сақлаб қолишга уринишмоқда.