Ўзбекистон ТИВ Афғонистон бўйича баёнот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание МИД Узбекистана
Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Oбуна бўлиш
ТИВ: Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади.
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда мамлакат ТИВ маълум қилди.
“Ички афғон кучларининг инклюзив ҳукумат шакллантиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини қўллаб-қувватлаймиз.Доҳадаги афғонлараро музокаралар доирасида кенг кўламли тинчликка эришилишига умид билдирамиз. Умид қиламизки, мамлакатда ҳокимият транзити халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини инобатга олган ҳолда умумий консенсус асосида тинч йўл билан амалга оширилади”, - дейилган расмий баёнотда.
Билдирилишича, вазиятнинг бу йўналишда ривожланиши миллий келишувга эришишга олиб келади ҳамда кучли ва лаёқатли давлатни шакллантириш учун шароит яратади.
Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлашга ва қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқлигини қатъий билдиради”, - дейилган баёнотда.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг Кобул ва Мозори Шарифдаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда ишламоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томони чегара ҳимоясини таъминлаш ва чегара ҳудудида тинчликни сақлаш масалалари бўйича “Толибон”* ҳаракати вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди.
Шуни қатъий маълум қиламизки, Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади”, - дейилган вазирлик хабарида.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Ўзбекистон Афғонистонда тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишидан манфаатдор – Мирзиёев
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0