Депутат АҚШ иттифоқдошларини калишга ўхшатди

Флаг США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Oбуна бўлиш
Сиёсатчининг айтишича, АҚШ Афғонистондан қочиб кетиб, собиқ иттифоқ майдонидаги америкаликларга содиқ қолишга қасам ичган барча давлатлар билан, жумладан Украина билан ҳам худди шу алфозда иш тутади.
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. РФ Давлат думасининг Севастополь регионидан бўлган депутати Дмитрий Белик АҚШ учун унинг иттифоқдошлари калишга тенглиги ҳақида гапирди.
Депутатга кўра, иттифоқдошлар Қўшма Штатлар учун кези келганда улоқтириб юбориш мумкин бўлган калишдек қийматга эга, масалан, Афғонистон сингари. Америкаликларга содиқ қолишга қасамёд қилган собиқ иттифоқ мамлакатларини ҳам худди шу қисмат кутади, дейди сиёсатчи.
Боевики Талибана в президентском дворце в Кабуле, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Толиблар Афғонистонни қандай бошқаради - исломшунос фикри
"АҚШ учун иттифоқдошлар - бу ҳамиша улоқтириб юбориб, янгисини кийиш мумкин бўлган калишдир. Улар бу калишни на тозалашни, на парваришлашни истайди, ахир атрофда шунча танлов бўлса, Қобулдаги воқеалар буни яққол кўрсатиб берди. Америка фаровонлиги учун йиллаб меҳнат қилиш мумкин, аммо нимадир рўй берадиган бўлса, улар сизни этикдаги чанг сингари артиб ташлайди, чунки Вашингтон учун сизларнинг барчаларингиз ирқ эмас, балки хизматкорсизлар", - деб айтган Белик РИА Новостига берган интервьюсида.
Унинг айтишича, АҚШ Афғонистондан қочиб кетиб, собиқ иттифоқ майдонидаги америкаликларга содиқ қолишга қасам ичган барча давлатлар билан, жумладан Украина билан ҳам худди шу алфозда иш тутади.
Бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Трамп Байденни шармандаларча истеъфога чиқишга чақирди
"АҚШ бу давлатлар уларга Россияни кучсизлантиришда иш бермаётганини тушунгани заҳоти, уларни улоқтиради ва унутиб юборади", - дейди ишонч билан депутат.
Афғонистондаги вазият айниқса охирги ҳафталарда, толиблар йирик шаҳарларга ҳужумга ўтиши билан янада оғирлашди. Якшанба куни ОАВ ва манбалар исёнчилар чегарадаги барча ўтиш жойларини назорат қилаётгани ҳақида хабар тарқата бошладилар. Ўша куни жангарилар Қобулга кириб, президент саройини ўз назоратига олганини айтишди. Афғонистон президенти Ашраф Ғани "қирғиннинг олдини олиш учун" мамлакатни тарк этганини айтди. Душанбага ўтар кечаси "Толибон"* сиёсий офисининг расмий вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда уруш тугагани, давлатдаги бошқарув шакли эса яқин вақтларда аниқ бўлиши ҳақида баёнот берди.
* Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0