“UzAirways” Мустақиллик байрамида 50 фоизгача чегирма жорий этади

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖ Мустақиллик байрами муносабатати билан 1 сентябрдан 5 сентябрига қадар Ўзбекистон бўйлаб амалга оширилаётган ички рейслар авиачипталарига 30 фоиздан 50 фоизгача чегирма беришини маълум қилди.
Махсус чегирмалар барча авиачипталарга амал қилиб, фақат қуйидаги шахсларга тақдим этилади;
якка тартибдаги йўловчилар 30%;
туристик гуруҳлар (5 ва ундан ортиқ киши), ўқувчилар, коллеж, лицей, ОТМ талабалари, Ўзбекистон ИИБ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимлари талабалари ва эшитувчилари ва бошқа идоралар учун 40%;
оила учун 50% (2 ва ундан ортиқ, яъни: эру-хотин ва уларнинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари, ота ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари ёки она ва унинг 18 ёшдан ошмаган фарзандлари);
нафақахўрлар учун 50%;
ногиронлиги бор шахсларга 50%;
1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар учун 50%;
1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронтортида фидокорона меҳнати ва уруш майдонида бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун 50%;
Чернобил АЭСидаги фалокат оқибатларини бартараф этишда иштирок этганлар учун 50%.
Юқорида кўрсатилган чегирмалар чақалоқлар ва 2 ёшга тўлмаган болаларга амал қилмайди. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга чегирмалардан фақатгина 1 тасини қўллаш мумкин. Чегирмаларни бошқа чегирмалар билан қўллаш мумкин эмас. Йўловчилар авиачипта харид қилаётганларида шахсни тасдиқловчи хужжатларни тақдим этишлари шарт.
Янгиликлар лентаси
0