https://sputniknews.uz/20210815/ozbekiston-afgoniston-bilan-chegarani-qoriqlashni-kuchaytirdi-20085926.html
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарани қўриқлашни кучайтирди
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарани қўриқлашни кучайтирди
Sputnik Ўзбекистон
Республика Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва Миллий гвардия бўлинмалари жанговар навбатчиликка ўтказилган. 15.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-15T17:59+0500
2021-08-15T17:59+0500
2021-08-15T18:05+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/08/19991308_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_7cfbc31976bcee127976289b2f079f62.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон Чегара қўшинлари Афғонистондаги сўнгги воқеалар ортидан қўшни давлат билан чегарани кучайтирилган режимда қўриқламоқда. Барча зарурий хавфсизлик чоралари кўрилган. Бу ҳақда РИА Новости мамлакат ДХХ Чегара қўшинлари вакили сўзларига таянган ҳолда хабар бермоқда.Унинг сўзларига кўра, республика Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва Миллий гвардия бўлинмалари жанговар навбатчиликка ўтказилган.Агентлик суҳбатдоши Термизда ўзбек-афғон чегарасидаги сўнгги воқеалар муносабати билан тезкор штаб тузилганини эслатган.Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, кеча “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги Афғонистон ҳукумат кучларининг тўпланиши кузатилган. 15 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшаган. Хусусан, кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган.
https://sputniknews.uz/20210815/ozbekiston-84-nafar-afgon-harbiy-xizmatchilarini-qabul-qildi--tiv-20080756.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/08/19991308_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_5c36f29bba1ce11e520b5a1efad07c0a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
Ўзбекистон Афғонистон билан чегарани қўриқлашни кучайтирди
17:59 15.08.2021 (янгиланди: 18:05 15.08.2021) Республика Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва Миллий гвардия бўлинмалари жанговар навбатчиликка ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон Чегара қўшинлари Афғонистондаги сўнгги воқеалар ортидан қўшни давлат билан чегарани кучайтирилган режимда қўриқламоқда. Барча зарурий хавфсизлик чоралари кўрилган. Бу ҳақда РИА Новости мамлакат ДХХ Чегара қўшинлари вакили сўзларига таянган ҳолда
хабар бермоқда.
“Афғонистондаги вазият кескинлаши билан чегара қўшинларининг Сурхондарё вилоятидаги қисми кучайтирилган режимга ўтказилган”, - деган Чегара қўшинлари вакили.
Унинг сўзларига кўра, республика Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва Миллий гвардия бўлинмалари жанговар навбатчиликка ўтказилган.
Агентлик суҳбатдоши Термизда ўзбек-афғон чегарасидаги сўнгги воқеалар муносабати билан тезкор штаб тузилганини эслатган.
Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, кеча “Термиз-Ҳайратон” кўприги ҳудудидаги Афғонистон ҳукумат кучларининг
тўпланиши кузатилган. 15 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида
вазият юмшаган. Хусусан, кўприкнинг Афғонистон қисмида тўпланган Афғонистон фуқароларининг асосий қисми кўприкни ва унга туташ ҳудудни мустақил равишда тарк этган.