https://sputniknews.uz/20210815/andijon-uchun-70-ta-zamonaviy-avtobus-xarid-qilinadi-20080974.html
Андижон учун 70 та замонавий автобус харид қилинади
Андижон учун 70 та замонавий автобус харид қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Шаҳар марказидаги 20 та йўналишда замонавий автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилган. 15.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-15T09:32+0500
2021-08-15T09:32+0500
2021-08-15T09:32+0500
жамият
андижон
автобус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0f/20080945_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_0b3209dbe90fc7af0fbf68131c667358.jpg
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Андижон шаҳри марказида замонавий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Бунинг учун “Алпомиш мероси” компанияси Хитойнинг “Zhongtong Bus Holding” корхонаси билан 70 дона автобусларни харид қилиш бўйича 4,375 млн долларлик шартнома имзолаган.Шартномага мувофиқ, ушбу автобуслардан 20 донаси Андижон вилоятига олиб келинди. Август ойи охирига қадар яна 50 дона автобусни олиб келиш режалаштирилган.Вилоят транспорт бошқармаси шаҳар марказидаги 20 та йўналишда замонавий автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилган.Бунинг натижасида шаҳар маркази тўлиқ жамоат транспорти қатнови билан қамраб олинади. Янги автобуслар ҳаракатининг йўлга қўйилиши билан 200 дан ортиқ ишчи ўрни яратилади.Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятида транспорт инфратузилмасини тубдан янгилаш аҳолиги сифатли, арзон транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқларни берган эди.
https://sputniknews.uz/20210730/toshkentda-1-avgustdan-bir-qancha-avtobus-yonalishlari-ozgartiriladi-19880189.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0f/20080945_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_4baa0deb982d9df1b61595465ad42f05.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, андижон, автобус
Андижон учун 70 та замонавий автобус харид қилинади
Шаҳар марказидаги 20 та йўналишда замонавий автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Андижон шаҳри марказида замонавий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Бунинг учун “Алпомиш мероси” компанияси Хитойнинг “Zhongtong Bus Holding” корхонаси билан 70 дона автобусларни харид қилиш бўйича 4,375 млн долларлик шартнома имзолаган.
Шартномага мувофиқ, ушбу автобуслардан 20 донаси Андижон вилоятига олиб келинди. Август ойи охирига қадар яна 50 дона автобусни олиб келиш режалаштирилган.
Вилоят транспорт бошқармаси шаҳар марказидаги 20 та йўналишда замонавий автобуслар ҳаракатини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Бунинг натижасида шаҳар маркази тўлиқ жамоат транспорти қатнови билан қамраб олинади. Янги автобуслар ҳаракатининг йўлга қўйилиши билан 200 дан ортиқ ишчи ўрни яратилади.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятида транспорт инфратузилмасини тубдан янгилаш аҳолиги сифатли, арзон транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқларни берган эди.