https://sputniknews.uz/20210812/toshkentda-bepul-ozbek-xitoy-vaktsinasini-pullashga-uringanlar-ushlandi-20050056.html
Тошкентда бепул ўзбек-хитой вакцинасини пуллашга уринганлар ушланди
Тошкентда бепул ўзбек-хитой вакцинасини пуллашга уринганлар ушланди
Sputnik Ўзбекистон
186 дона ZF-UZ VAC2001 вакцинаси 27 млн 750 минг сўмга (ҳар бир дозаси учун 150 минг сўмдан) баҳоланган. 12.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-12T13:11+0500
2021-08-12T13:11+0500
2021-08-12T13:11+0500
ҳодисалар
тошкент
жиноят
вакцина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0b/20035943_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_447b9a5188dbf43df8af2c09afe0cf0c.jpg
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент шаҳридада коронавирусга қарши бепул вакцинани сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.Воқеа июль ойида рўй берган. Фуқаро "Телеграм" мессенжери орқали давлат томонидан бепул эмлаш учун берилган вакцинаси сотилаётгани ҳақида эълонни кўрган ва ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.Мазкур аризага асосан, 8 июль куни Учтепа тумани, Лутфий кўчасида жойлашган "Гурман" кафеси рўпарасида тезкор тадбир ўтказилган.Унда фуқаро А.З. фуқаро М.Я.га 186 дона ZF-UZ VAC2001 вакцинасини 27 млн 750 минг сўмга (ҳар бир дозаси учун 150 минг сўмдан) сотишини келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1400 долларни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланган.Ўтказилган суриштирув даврида, А.З. ушбу вакциналарни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира бўлиб ишловчи Б.С.дан олганлиги аниқланган.Ҳолат юзасидан А.З. ҳамда Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 186−3-моддаси 2-қисми "б" банди (Дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши очилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210810/germaniya-ozbekistonga-koronavirusga-qarshi-vaktsina-etkazib-beradi-20023114.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0b/20035943_169:0:2898:2047_1920x0_80_0_0_3b5715fcade9f08ee04f2e06134cb528.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , тошкент, жиноят, вакцина
ҳодисалар , тошкент, жиноят, вакцина
Тошкентда бепул ўзбек-хитой вакцинасини пуллашга уринганлар ушланди
186 дона ZF-UZ VAC2001 вакцинаси 27 млн 750 минг сўмга (ҳар бир дозаси учун 150 минг сўмдан) баҳоланган.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент шаҳридада коронавирусга қарши бепул вакцинани сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати
хабар берди.
Воқеа июль ойида рўй берган. Фуқаро "Телеграм" мессенжери орқали давлат томонидан бепул эмлаш учун берилган вакцинаси сотилаётгани ҳақида эълонни кўрган ва ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур аризага асосан, 8 июль куни Учтепа тумани, Лутфий кўчасида жойлашган "Гурман" кафеси рўпарасида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро А.З. фуқаро М.Я.га 186 дона ZF-UZ VAC2001 вакцинасини 27 млн 750 минг сўмга (ҳар бир дозаси учун 150 минг сўмдан) сотишини келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1400 долларни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўтказилган суриштирув даврида, А.З. ушбу вакциналарни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира бўлиб ишловчи Б.С.дан олганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан А.З. ҳамда Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 186−3-моддаси 2-қисми "б" банди (Дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши очилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.