https://sputniknews.uz/20210812/ozbekiston-armiyasining-qariyb-100-foizi-koronavirusga-qarshi-emlandi-20058171.html
Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи коронавирусга қарши эмланди
Ўзбекистон армиясининг қарийб 100 фоизи коронавирусга қарши эмланди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Мудофаа вазирлиги шахсий таркибини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот... 12.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-12T19:45+0500
2021-08-12T19:45+0500
2021-08-12T19:45+0500
жамият
ҳарбийлар
мудофаа вазирлиги
спутник v вакцинаси
ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0e/19671152_0:118:2256:1387_1920x0_80_0_0_baaba2d14d9ea08429981710e4581767.jpg
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Мудофаа вазирлиги шахсий таркибини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.Эмлаш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалар тиббиёт ходимларидан 647 нафар вакцинаторлар тайёрланган.Шунингдек, тиббиёт пунктларида 81 та эмлаш пунктлари, Марказий ҳарбий клиник госпитали, Марказий шифохона ва ҳарбий госпиталларда 8 та эмлаш бригадаси ташкил этилди. Штатида тиббиёт хизмати, тиббиёт хизматининг шифокор лавозими бўлмаган ҳарбий қисм ва муасасаларнинг шахсий таркиби ҳаракатдаги эмлаш бригадалари томонидан эмлаш ишлари олиб борилиши йўлга қўйилди.Эмлашда асосан ZF-UZ-VAC-2001 хитой-ўзбек вакцинасидан, шунингдек “Спутник V”, “Moderna” вакциналаридан фойдаланилмоқда.Август ойидан бошлаб Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларини эмлаш йўлга қўйилган.
https://sputniknews.uz/20210803/ozbekistonda-majburiy-emlash-haqidagi-qonun-kuchga-kirdi-19925085.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0e/19671152_126:0:2131:1504_1920x0_80_0_0_a0490f9cf6366ba239d3a643ab53650d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳарбийлар, мудофаа вазирлиги, спутник v вакцинаси, ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
жамият, ҳарбийлар, мудофаа вазирлиги, спутник v вакцинаси, ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Мудофаа вазирлиги шахсий таркибини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати
хабар берди.
Эмлаш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалар тиббиёт ходимларидан 647 нафар вакцинаторлар тайёрланган.
Шунингдек, тиббиёт пунктларида 81 та эмлаш пунктлари, Марказий ҳарбий клиник госпитали, Марказий шифохона ва ҳарбий госпиталларда 8 та эмлаш бригадаси ташкил этилди. Штатида тиббиёт хизмати, тиббиёт хизматининг шифокор лавозими бўлмаган ҳарбий қисм ва муасасаларнинг шахсий таркиби ҳаракатдаги эмлаш бригадалари томонидан эмлаш ишлари олиб борилиши йўлга қўйилди.
Эмлашда асосан ZF-UZ-VAC-2001 хитой-ўзбек вакцинасидан, шунингдек “Спутник V”, “Moderna” вакциналаридан фойдаланилмоқда.
“Бугунги кунга келиб Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг 94,7 фоизи — 1-босқичда, 91,6 фоизи — 2-босқичда, 61,1 фоизи эса 3-босқичда эмланди”, - дейилган хабарда.
Август ойидан бошлаб Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларини эмлаш йўлга қўйилган.