Генерал Дўстум Мозори-Шарифга етиб келди

© AFP 2023 / NOORULLAH SHIRZADAРашид Дустум
Рашид Дустум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Oбуна бўлиш
Армия ва халқ кўнгилли кучлари ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун Ашраф Ғани, Рашид Дўстум ва бошқа раҳбарлар Афғонистон шимолига етиб келишди.
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Афғонистондаги “Жунбиш” (Ҳаракат) партияси раҳбари, ҳарбий қўмондан Абду Рашид Дўстум Балх вилояти, Мозори-Шариф шаҳрига етиб келди, деб хабар қилмоқда Sputnik Афғонистон.
Абду Рашид Дўстумнинг ушбу мураккаб вазятда Афғонистон шимолига келишидан мақсад –Толибон*га қаршга курашга бошчилик қилишдир, - дейилган хабарда.
Журналистларга берган қисқа интервьюсида, Дўстум, Толибон* бу сафар шимол қопқондан чиқиб кета олмаслигини маълум қилган. У Толибон* олдин ҳам бир неча бор ушбу ҳудудга келганини, лекин ҳар доим мағлуб бўлганини эсга олган.
“Бу сафар ҳам уларни мулла Фозил тақдири кутмоқда. “Толибон*”га қарши Фарьёб, Тохар, Жаузжан ва Балх вилоятларида бир вақтнинг ўзида бир неча операциялар ўтказиш керак.”, - деди Дўстум.
Генерал Дўстум айтишига кўра, унинг ўзи мамлакатда бўлмагани сабабли унинг она шаҳри Шибирган Толибон қўлига ўтган. “Агар мен Афғонистонда бўлганимда эди, Толибон бутун Покистонни бошлаб келса ғалаба қозона олмасди”, - деди қўмондон.
Толо Ньюз хабарига кўра, Афғонистон президенти Ашраф Ғани, собиқ вице-президент Абду Рашид Дўстум, президентнинг сиёсий масалалар ва хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Моҳақиқ ҳамда мужоҳидлар қўмондони Жума Хон Ҳамдард чоршанба куни Мозори Шарифга етиб келишган.
Бу ерда улар Балх вилояти собиқ ҳокими Атта Муҳаммад Нур билан Афғонистон қуролли кучлари ҳамда мобилизация қилинган маҳаллий кўнгилли кучлар ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда Толибон босиб олган ҳудудларни тозалаш операцияларини бошқариши билан шуғулланишади.
Янгиликлар лентаси
0