Бу йилги абитуриентлар сонининг кескин камайиши сабаби нимада

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2021
Oбуна бўлиш
Жорий йилда давлат таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони ўтган йилгига нисбатан ярим миллионга яқин камроқ.
ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Ўзбекистон олий таълим муассаларида таҳсил олиш учун йилдан йилга имкониятлар кенгайиб бормоқда. Бунга янги ўқув йилидан бошлаб таълим кредити 7 йил муддатга 14 фоиз ставка билан берилиши, “темир дафтар”га кирган ёшларга алоҳида имтиёзлар белгиланишини мисол қилиб келтириш мумкин.
Ўзбекистон олий таълим масканларига 2021-2022 ўқув йили учун 950 мингга яқин абитуриентлар ҳужжат топширган. Бу 2020 йилга нисбатан 535 минг кишига ёки 36,1 фоизга кам. 2019 йилда эса 1 миллион 66 минг 925 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Хўш, олийгоҳга ҳужжат топшираётганлар сонининг камайиши сабаби нимада? Sputnik мухбири Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Aбдували Холиқовнинг бу борадаги фикрларини сўраб билди
Холиқовнинг сўзларига кўра, бу йил ҳужжат топширган абитуриентларнинг сони нега кескин камайганининг аниқ бир сабабини келтириш қийин.
“Асосийларидан бири сифатида мен профессионал таълимнинг жорий этилгани деб ўйлайман. Биргина ўтган йилнинг ўзида битирувчиларимиздан 200 минг нафаридан ошиғи профессионал таълимга қабул қилинган эди. Бу ҳам кичик кўрсаткич эмас”, - дейди Холиқов.
У яна бир асосий сабаблардан бири сифатида нодавлат олий таълим, хорижий олий таълим муассалари филиаллари сони кўпайиши бўлиши мумкинлигини айтди. Мавжудларида эса қабул квоталари сони оширилган.
Работа в лаборатории по стандартизации электроники  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2021
Профессионал таълим тизимида дуал таълим ташкил этилади – бу нима
“Ҳа, айтиш мумкинки, хорижий олий таълим муассасаларида ўқиш истагидаги ёшларимиз йилдан йилга ошиб бормоқда. Хоҳлаймизми йўқми, бу олий таълим муассасалари хорижий дастурлар асосида ўқитилади ва битирувчиларига бозорда талаб юқори. Бугунги кунда олий таълимга келаётган ҳар бир ёш келажагини ўйлаб меҳнат бўйича қайси бозорда кадрга талаб юқори бўлса, ўша йўналишда ҳужжат топширмоқда. Бу биринчи навбатда ёшларимизни дунёда бўлаётган ўзгаришларга эътибор қаратаётганлигини, ҳамда қаерда сифатли таълим олиш мумкин эканлиги ҳақида фикр уйғонаётганлигини англатади”, - дейди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи.
У хорижий олий таълим муассалари ёки нодавлат олий таълим муассасаларининг барчаси мустақил эканига эътибор қаратди. Улар дастурларини тузишда, маблағларини ишлатишда, моддий техник баъзасини яхшилашда, талабаларни рағбатлантиришда, профессор ўқитувчиларнинг маошларини белгилашда ҳам анча мустақил.
“Шу сабабли ижобий ўзгаришлар кўпроқ бўлади. Бизнинг олий таълим муассаларида ҳам бу нарсага энди эътибор қаратилаяпти. Ташкилий, академик бошқарувда ҳам эркинлик берилаяптики, бу ўзининг ижобий натижасини беради, албатта”, - дея ишонч билдирди Холиқов.
Унинг фикрича, абитуриентлар сонининг камайиши бу жуда катта йўқотиш ёки салбий ҳолат деб баҳолаш нотўғри.
“Ҳар бир ҳолатни яхши томонини таҳлил қилиш керак. Ёшларимиз ўз маблағларини, ўз вақтларини тўғри йўналтиришни ўрганишмоқда дейиш мумкин. Олий маълумот олди дегани ҳаётда яхши яшаб кетди деган кафолатни бермайди. Асосийси, ҳар ким фаолият олиб бораётган соҳасида яхши мутахассис бўлиши лозим”, - дея хулоса қилди Холиқов.
Флаг университета Новый Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2021
Университет эмас, орзу: Янги Ўзбекистон олийгоҳига қандай кириш мумкин?
Янгиликлар лентаси
0