Ўзбекистонда саратонни эрта аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишЛечение опухолей на обновленном гамма-ноже в НИИ имени Склифосовского
Лечение опухолей на обновленном гамма-ноже в НИИ имени Склифосовского - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Канада-Словакия компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда саратон касаллигини эрта босқичда антитаначалар орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйиши кутилмоқда. Натижада ўзбекистонликлар саратонни эрта аниқлаш учун камроқ маблағ сарфлашлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Технологиялар трансфери бошқарма бошлиғи Жамолиддин Бобохонов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда кимдир саратонни эрта аниқламоқчи бўлса, қон топширади. Қон махсус лабораторияга ва қўшни мамлакатларга жўнатилади. Ва уни аниқлаш учун тахминан 2 ой вақт кетади.

Саратонни эрта аниқлаш учун нафақат вақт, балки маблағ ҳам сарфланиши табиий. Бобохоновнинг қайд этишича, ушбу технология трансфери ўзбекистонликлар учун 4 баробар арзонга тушади ва жавобни 2 ҳафтада олиш имконини беради.

“Бу каби амалиёт Ўзбекистонда бўлмагани учун аҳоли 2 миллион сўм атрофида харажат қилишига тўғри келади. Агар амалиёт Ўзбекистонда йўлга қўйилса, 500 минг сўм, яъни 4 баробар арзонга тушади”, - деди у.
Снимок МРТ мозга пациента  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2021
Саратон касаллигига ишора қилувчи бешта кутилмаган белги
Янгиликлар лентаси
0