https://sputniknews.uz/20210810/avtomobil-boshqarayotganda-telefondan-foydalanishga-ruxsat-berish-taklif-qilinmoqda-20018270.html
Автомобиль бошқараётганда телефондан фойдаланишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда
Автомобиль бошқараётганда телефондан фойдаланишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазирлиги ҳайдовчиларга қулоқчин ва бошқа ускуналар орқали телефондан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. 10.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-10T12:10+0500
2021-08-10T12:10+0500
2021-08-10T12:10+0500
жамият
ҳайдовчилар
адлия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1390/25/13902544_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_b162a9c2cd9a34773dc911988c7ee6b8.jpg
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.Шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда.Автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.Ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистонда берилган биометрик паспорти ёки ID-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех. паспортни, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилиши кутилмоқда.Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўҳтатилган жойда мустақил текширилади. Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.Ҳаракат тезлигини ўлчашда, тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этилмоқда.Мазкур қонун лойиҳаси билан қуйида танишиш мумкин.
https://sputniknews.uz/20210506/prava-olish-uchun-imtihonlar-hukumat-qarori-18627179.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1390/25/13902544_148:0:2879:2048_1920x0_80_0_0_c9b10c81124667f87fcafad84025552c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳайдовчилар, адлия вазирлиги
жамият, ҳайдовчилар, адлия вазирлиги
Автомобиль бошқараётганда телефондан фойдаланишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда
Адлия вазирлиги ҳайдовчиларга қулоқчин ва бошқа ускуналар орқали телефондан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Ҳужжат билан ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқараётганда қўлларини ишлатмасдан мулоқот қилиш имконини берувчи минигарнитуралар ва бошқа техник қурилмалар орқали телефондан фойдаланишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, транспорт воситасини бошқараётганда телефондан фойдаланиш ҳуқуқбузарлигини жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилгандаги кучайтирилган жавобгарлик чораси бекор қилинмоқда.
Автомобиль салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.
Ҳайдовчиларга, агарда уларнинг Ўзбекистонда берилган биометрик паспорти ёки ID-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни, тех. паспортни, суғурта полисини ёнида олиб юрмасдан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи берилиши кутилмоқда.
Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўҳтатилган жойда мустақил текширилади. Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.
Ҳаракат тезлигини ўлчашда, тезликни ўлчайдиган махсус қурилмалар томонидан қайд этилган тезлик кўрсаткичларидан қурилмалар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган соатига 5 километрлик нуқсонни айириб ташлаш бўйича қоида жорий этилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан қуйида
танишиш мумкин.