Дарахтни деб юзага келган жанжалдан сўнг Экопартия раҳбари ҳодиса жойига борди

© Пресс-служба Экопартии РУзЛидер Экопартии Нарзулло Обломуродов изучил ситуацию с вырубком дерева
Лидер Экопартии Нарзулло Обломуродов изучил ситуацию с вырубком дерева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон Экологик партияси она табиатнинг бир бўлаги бўлган дарахтларнинг кесилишини кескин қоралайди", - деб аниқлик киритади партия матбуот-хизмати вакили.
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Тошкент шаҳри Учтепа туманида куни кеча маҳаллий фаоллар ва дарахтни кесишни режалаштирганлар ўртасида жанжал юзага келгач, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов бошчилигида ўрганиш ишлари олиб борди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео-роликда Учтепа туманида дарахт кесилишига норози бўлган фуқаролар ва дарахт кесаётганлар ўртасида катта жанжал юзага келгани акс этган.
В Юнусабадском районе Ташкента остановлена незаконная вырубка деревьев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.10.2019
Ўзбекистонда қимматбаҳо навлардаги дарахтлар кесилишига мораторий эълон қилинди
Дарахтларни кесаётганлар қўлида арра билан "Бизда рухсат бор!", деб бақирса, маҳаллий фаоллар деярли жонли қалқон бўлиб, дарахтни ўраб олиб, уларга қаршилик кўрсатган.
Можаро ярим кечгача давом этган, маҳаллий фаоллар дарахтни асраб қолиш учун уйқудан воз кечиб, навбатчилик қилаётгани ҳолати ҳам тасвирга олинган.
Видео ижтимоий-тармоқларда қизғин-баҳс мунозараларга сабаб бўлди.
Бугун ҳолат юзасидан эко-партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов бошчилигида ўрганиш ишлари олиб борилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига партия матбуот-хизмати.
Маълум бўлишича, Обломуродов аҳоли вакиллари билан учрашган.
Маълум бўлишича, Учтепа туманида яшовчи Б.Даминов аҳоли яшаш худуди орасида қурилиш қилиш мақсадида ёлланма ишчини жалб қилган ҳолда мазкур ҳудуддаги бир туп диаметри 39,4 саниметр бўлган сафора дарахтини кесмоқчи бўлган вазиятда аҳоли вакиллари томонидан тўхтатиб қолинган.
Кескин норозиликларга сабаб бўлган мазкур ҳолат Ўзбекистон Экологик партияси томонидан назоратга олинди, деди партия вакили.
Назорат ишларига экология инспекцияси ҳамда профилактика инспектори жалб этилган. Бу борада ҳатто жамоатчилик эшитувини ўтказиш режалаштирилган.
"Ўзбекистон Экологик партияси она табиатнинг бир бўлаги бўлган дарахтларнинг кесилишини кескин қоралайди", - деб аниқлик киритади партия матбуот-хизмати вакили.
Ўзбекистон Экологик партияси жумладан, Учтепа тумани ҳокимлиги, мутасадди ташкилотларни мазкур ҳолатни аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқишга чақириб қолган.
Янгиликлар лентаси
0