Биринчи сентябрдан мактабларда дарслар гибрид шаклда давом этади - ХТВ

© Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишДистанционное обучение школьников
Дистанционное обучение школьников  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.08.2021
Oбуна бўлиш
ХТВ ўқитувчилар ва ота-оналардан тезроқ вакцина олишни ва бу анъанавий таълим шаклига тезроқ ўтишнинг ягона йўли эканини таъкидламоқда.
ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, 1 сентябрдан мактабларда дарсларни гибрид шаклда давом эттиришга тайёргарлик кўрилмоқда Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ХТВ матбуот котиби Лайло Рустамова хабар қилди.
Лола Рустамова айтишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда мактаб ёшидаги болалар орасида ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани кузатилмоқда. Шу боис Халқ таълими вазирлиги янги 2021-2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилади.

Бунда мактабдаги эпидемиологик вазиятга қараб, Сан-эпид назорати таклифига ҳамда маҳаллий кенгашлар қарорларига кўра айрим мактаблар карантинга ёпилиб масофавий тизимга ўтказилиши мумкин. Бунда ўқувчилар таълимни вақтинча масофавий шаклда уйдан давом эттиради.

Ўқувчининг масофадан таълим олишига имконият яратиш мақсадида Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатилаётган дарслар давом эттирилади.
Первый звонок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2021
Биринчи синфга онлайн-қабул тизими ишга туширилди
Халқ таълими вазирлиги анъанавий таълимни тўлиқ тикланиши учун барча тизим ходимларини тезроқ вакцина олишларини сўраб қолади. Ҳеч қандай энг замонавий масофавий таълим тизими ҳам бевосита мактабдаги таълим ўрнини боса олмайди
"Бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу — вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз", -дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0