https://sputniknews.uz/20210808/samarqandlik-yigit-birovga-tegishli-16-ming-ni-bukmekerlik-saytida-yutqazib-qoydi-19990935.html
Самарқандлик йигит танишининг 16 минг $ини букмекерлик сайтида ютқазиб қўйди
Самарқандлик йигит танишининг 16 минг $ини букмекерлик сайтида ютқазиб қўйди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандлик йигит катта миқдордаги пулларни танишини алдаш йўли билан қўлга киритган. Фирибгар салқин ичимликлар савдосини йўлга қўйиб, фойда кўришни таклиф... 08.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-08T10:22+0500
2021-08-08T10:22+0500
2021-08-08T10:24+0500
ҳодисалар
самарқанд вилояти
фирибгарлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/671/23/6712352_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_64320c5b6f81c590dd4b0a6e0b458a5d.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Самарқандлик йигит ўзганинг 16 минг АҚШ долларини букмекерлик сайтида ютқазиб юборган, деб хабар бермоқда Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати.Хабарда айтилишича, 26 ёшли С.Ф. тенгдош таниши Х.Ш.нинг ишончига кириб, унга салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланиш ва фойда кўришни таклиф қилиб, жами 16 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритган.Сўнгра ушбу пулларни "1хбет" букмекерлик сайтида ўйинларга тикиб, ютқазиб қўйган.Бундан ташқари, С.Ф. таниши Т.Ж.га тегишли “Дамас” русумли автомашина пулларини бўлиб тўлаб бериш шарти билан 9 000 АҚШ долларига харид қилган. Автомашинани бироз муддат бошқаргач, бошқа шахсни автомашина ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, 6 200 АҚШ долларига сотган ва пулларни яна ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.Юқоридаги ҳолатлар юзасидан С.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.Дастлабки тергов давом этмоқда.
https://sputniknews.uz/20210609/zarar-53-mlrd-som-toshkentda-firibgarlar-ijaraga-olingan-mashinalarni-sotib-yubordi-19161368.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/671/23/6712352_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_dd741e0b2d42fffeadd71954cd83eda4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , самарқанд вилояти, фирибгарлик
ҳодисалар , самарқанд вилояти, фирибгарлик
Самарқандлик йигит танишининг 16 минг $ини букмекерлик сайтида ютқазиб қўйди
10:22 08.08.2021 (янгиланди: 10:24 08.08.2021) Самарқандлик йигит катта миқдордаги пулларни танишини алдаш йўли билан қўлга киритган. Фирибгар салқин ичимликлар савдосини йўлга қўйиб, фойда кўришни таклиф этган
ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Самарқандлик йигит ўзганинг 16 минг АҚШ долларини букмекерлик сайтида ютқазиб юборган, деб
хабар бермоқда Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Хабарда айтилишича, 26 ёшли С.Ф. тенгдош таниши Х.Ш.нинг ишончига кириб, унга салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланиш ва фойда кўришни таклиф қилиб, жами 16 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритган.
Сўнгра ушбу пулларни "1хбет" букмекерлик сайтида ўйинларга тикиб, ютқазиб қўйган.
Бундан ташқари, С.Ф. таниши Т.Ж.га тегишли “Дамас” русумли автомашина пулларини бўлиб тўлаб бериш шарти билан 9 000 АҚШ долларига харид қилган. Автомашинани бироз муддат бошқаргач, бошқа шахсни автомашина ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, 6 200 АҚШ долларига сотган ва пулларни яна ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан С.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давом этмоқда.