https://sputniknews.uz/20210807/yangi-tartib-boyicha-ipoteka-kreditlari-asosida-quriladigan-uylarning-soni-oshirildi-19984779.html
Янги тартиб бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони оширилди
Янги тартиб бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони оширилди
Sputnik Ўзбекистон
Ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидия миқдори 960,4 млрд. сўмдан 1 трлн 97 млрд сўмга оширилди. 07.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-07T09:45+0500
2021-08-07T09:45+0500
2021-08-07T09:45+0500
иқтисод
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_42894f4ddf1101ad677df78d82814088.jpg
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Президент фармони билан Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари асосида уй-жойларнинг қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади. Илгари Молия вазирлиги томонидан белгиланган.2021 йилда янги тартиб бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони 2006 тага кўпайтирилиб, 35 120 та этиб белгиланди.Шунингдек, ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидия миқдори 960,4 млрд. сўмдан 1 трлн 97 млрд сўмга оширилди.Қишлоқ жойларидаги уй-жойларга бошланғич бадал учун субсидиянинг энг кўп миқдори 28 млн сўмдан 31 млн 500 минг сўмга кўпайтирилди.
https://sputniknews.uz/20210518/jahon-banki-ozbekistonga-salkam-300-mln-dollar-imtiyozli-kredit-ajratadi-18775827.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_256:0:2987:2048_1920x0_80_0_0_8ccae79d654fe0005f55fb9d132fbcf0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, кредит
Янги тартиб бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони оширилди
Ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидия миқдори 960,4 млрд. сўмдан 1 трлн 97 млрд сўмга оширилди.
ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Президент фармони билан Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида
маълум қилинди. Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари асосида уй-жойларнинг қиймати ҳар йили Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланади ва ҳар олти ойда қайта кўриб чиқилади. Илгари Молия вазирлиги томонидан белгиланган.
2021 йилда янги тартиб бўйича ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйларнинг сони 2006 тага кўпайтирилиб, 35 120 та этиб белгиланди.
Шунингдек, ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидия миқдори 960,4 млрд. сўмдан 1 трлн 97 млрд сўмга оширилди.
Қишлоқ жойларидаги уй-жойларга бошланғич бадал учун субсидиянинг энг кўп миқдори 28 млн сўмдан 31 млн 500 минг сўмга кўпайтирилди.