МО давлат раҳбарлари саммитида нималар муҳокама қилиниши маълум бўлди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев прибыл в Туркменбаши
Шавкат Мирзиёев прибыл в Туркменбаши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
Oбуна бўлиш
МО саммитида ўзаро савдо-сотиқни ривожлантириш, энергетика соҳасида шериклик қилиш, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевy 5 август куни Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди. Бу ерда Ўзбекистон президентини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев прибыл в Туркменбаши
Шавкат Мирзиёев прибыл в Туркменбаши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
Шавкат Мирзиёев прибыл в Туркменбаши
Шавкат Мирзиёев 6 август куни “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.
МО давлат раҳбарлари учраувида олдинги келишувлар натижалари кўриб чиқилади ва Марказий Осиёда барқарор ва изчил тараққиётни таъминлаш, ўзаро савдо-сотиқни ривожлантириш, энергетика соҳасида шериклик қилиш, транспорт-коммуникация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва пандемияга қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинади.
Ўзбекистон Президенти ўз нутқида дўстлик ва яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва кўмак муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари суриши, умумий манфаатларга асосланган минтақавий ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини баён этиши кутилмоқда.
Шунингдек, саммит доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Ундан ташқари саммит доирасида Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти ва Иқтисодий форум, миллий маҳсулотлар кўргазмаси, миллий таомлар фестивали ҳамда санъат усталари концерти ҳам ўтказилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев прибыл в Туркменбаши
Шавкат Мирзиёев прибыл в Туркменбаши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.08.2021
Шавкат Мирзиёев прибыл в Туркменбаши
Эслатиб ўтамиз, МО давлат раҳбарлари саммити ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон президенти томонидан илк бор 2017 йилда БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида билдирилган эди. Таклиф барча МО давлатлари томонидан қўллаб-қувватланганидан сўнг биринчи саммит 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтказилган эди. Иккинчиси эса 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. 2020 йилда Бишкекда бўлиб ўтиши керак бўлган учинчи саммит пандемия туфайли қолдирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0