https://sputniknews.uz/20210805/samarada-pasporti-olib-qoyilgan-va-maoshi-berilmagan-ozbekistonliklarga-yordam-korsatildi-19959032.html
Самарада паспорти олиб қўйилган ва маоши берилмаган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди
Самарада паспорти олиб қўйилган ва маоши берилмаган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди
Sputnik Ўзбекистон
Иш берувчи олдиндан келишилган ҳар ой учун 40 минг рубль иш ҳақларининг 3 ойлигини ҳам бермаган. 05.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-05T12:35+0500
2021-08-05T12:35+0500
2021-08-05T12:35+0500
миграция
мигрантлар
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/05/19958855_0:122:1300:853_1920x0_80_0_0_4ac702e9254d1406073c325660eb2756.jpg
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Россиянинг Самара вилоятида мажбурий меҳнатга жалб қилинган бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг муаммоси ҳал қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.Маълум қилинишича, жорий йилнинг май ойида оғзаки келишув асосида 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари Самара вилоятидаги иссиқхонада вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган.Фуқаролар Агентлигининг Самара вилоятидаги ваколатхонасига видеомурожаат орқали паспортларини олиб бериб, мажбурий меҳнатдан озод қилишларини сўраган.Ваколатхона ходимлари Самара вилояти Кинель шаҳри ички ишлар бошқармасига ўзбекистонликларни мажбурий меҳнатдан озод қилишда ёрдам сўраб, ариза ёзган.Натижада муаммо ўрганилган ва қисқа муддатда ички ишлар ходимлари билан биргаликда уларнинг иш жойларига бориб, муаммолари ҳал этилган.
https://sputniknews.uz/20191027/Pasporti-olib-yilgan-va-ish-ai-tlanmagan-25-nafar-fuaroga-rdam-krsatildi--TIV-12688122.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/05/19958855_0:0:1300:975_1920x0_80_0_0_d05962e75faa9c366b5f23a73976efa4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
миграция, мигрантлар, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Самарада паспорти олиб қўйилган ва маоши берилмаган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди
Иш берувчи олдиндан келишилган ҳар ой учун 40 минг рубль иш ҳақларининг 3 ойлигини ҳам бермаган.
ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Россиянинг Самара вилоятида
мажбурий меҳнатга жалб қилинган бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг муаммоси ҳал қилинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг май ойида оғзаки келишув асосида 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари Самара вилоятидаги иссиқхонада вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган.
Иш берувчи уларнинг паспортларини олиб, патент расмийлаштирган. Аммо ҳужжатларини қайтариб бермаган. Шунингдек, олдиндан келишилган ҳар ой учун 40 минг рубль иш ҳақларининг 3 ойлиги берилмаган.
Фуқаролар Агентлигининг Самара вилоятидаги ваколатхонасига видеомурожаат орқали паспортларини олиб бериб, мажбурий меҳнатдан озод қилишларини сўраган.
Ваколатхона ходимлари Самара вилояти Кинель шаҳри ички ишлар бошқармасига ўзбекистонликларни мажбурий меҳнатдан озод қилишда ёрдам сўраб, ариза ёзган.
Натижада муаммо ўрганилган ва қисқа муддатда ички ишлар ходимлари билан биргаликда уларнинг иш жойларига бориб, муаммолари ҳал этилган.