“Украинадан ҳамма чарчади” - сиёсатчи хулосаси

© Фото из личного архива Юрия СветоваПолитолог Юрий Светов
Политолог Юрий Светов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Oбуна бўлиш
“Шимолий оқим-2” ишга тушганидан сўнг Москва Киевни истаган вақтида жазолашги мумкин деб ҳисоблайди хорижий эксперт. Россиялик сиёсатчи бу фикрга қўшилмади.
“Шимолий оқим-2” ишга туширилганидан сўнг Москва Киевни истаган вақтида жазолашги мумкин деб ҳисоблайди деб ҳисоблайди АҚШнинг National Interest нашри таҳлилчиси Джон Рюль.
Хабарда айтилишига кўра, Россия газининг Украина орқали ўтадиган қисми сезиларли даражада қисқариши оқибатида, Киев нафақат иқтисодий йўқотишларга балким ўзи кун кечириши учун ўта муҳим бўлган энергия манбаидан маҳрум бўлади.
Шу билан бирга Украинанинг норозилиги “кенг халқаро миқёсда” қўллаб-қувватланмайди.
Вывеска автомобильной газонаполнительной компрессорной станции (АГНКС) Газпром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
"Газпром" Европа омборларига жўнатилаётган газ ҳажмини қисқартирди
“Чунки Россия, ўзининг ғарбий европадаги ҳамкорларига зарар етказмасдан туриб Украинани жазолаши мумкин. Бундай вазиятда ЕИда РОссия ва Украина орасида ўртакашлик қилиш истаги анча камайиб қолади”, - деб ёзади Рюль.
Сиёсатчи Юрий Светов ушбу вазият борасида Sputnik радиосига қуйидагиларни маълум қилди.
“Менимча бу фикрда ҳақиқат ҳам ва ёлғон ҳам бор. Ёлғон шундаки – Россия учун “Шимолий оқим-2” бу иқтисодий лойиҳа эмас, қандайдир сиёсий қўрқитиш қуроли. Бундай мантиқ тарафдорлари Россия Украинадан ўч олмоқчи деб ҳисоблайди. Ваҳоланки Россия президенти Владимир Путин бир неча бор “Шимолий оқим-2” ишга тушганидан сўнг ҳам Украина орқали транзит сақланиб қолишини маълум қилган эди”, - дейди Светов.
Америкалик таҳлилчининг гапларидаги ҳақиқат шунда-ки – “Шимолий оқим-2”га узоқ вақтдан бери халқаро муносабатларда керагидан ортиқ эътибор берилмоқда. Бу иқтисодий лойиҳа, ундан эса сиёсий мақсадларда фойдаланишга халқаро ҳамжамият муносабатларини заҳарлашга уринишмоқда.
“Халқаро ҳамжамият Украина раҳбариятининг талабларидан чарчаган. Америка, Германия, НАТО, ЕИга қаратилган “сиз ундай қилишингиз шарт”, “сиз уни тўхтатишингиз шарт” каби тўхтовсиз чақириқлар ҳамманинг жонига теккан. Ҳеч ким Украинадан қарздор эмас. Агар Украинанинг қандайдир манфаатлари бўлса, уни ўзлари ҳимоя қилишлари керак. Яъни, Украинанинг ўзи Россия билан суҳбат қилишни бошлаши керак. Халқаро ҳамжамият аста-секин ана шуни тушуниб етмоқда”, - деб хулоса қилди Юрий Светов.
Эслатиб ўтамиз, бир неча йиллик қаршилик ва санкциялардан сўнг АҚШ ва Германия "Шимолий оқим-2" борасида ижобий келишувга эришган. Айни дамда ушбу лойиҳа 98%га битган ва йил охирига қадар ишга тушиши режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0