Террорчилар йўқ қилинди – гаровдагилар озод бўлди: Ўзбекистон ва РФ ҳарбий машғулотлари

Oбуна бўлиш
“Термиз” дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг қўшма машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Машғулотларга 400 нафарга яқин ҳарбийлар ва 50 тача техника жалб қилинган.
Ҳозирда амалий машғулотлар бўлиб ўтмоқда ва икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида ўзаро тажриба алмашинилмоқда. 4 август куни машғулотлар чоғида жанговар ҳаракатларнинг алоҳида сцеранийларига оид машқлар бажарилди: жангарилар гуруҳларини излаб топиш, уларнинг йўлларини беркитиш ва йўқ қилиш ҳамда гаровдагиларни озод қилиш. Махсус бўлинма ҳарбийлари шартли террорчилар эгаллаган шаҳарчага ҳужум қилиб, уни жангарилар қўлидан озод қилишди.
Sputnik лавҳасида машғулотларнинг қандай бўлиб ўтаётганини томоша қилишингиз мумкин.
Российские военные прибыли на узбекско-афганскую границу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Россия ва Ўзбекистон ҳарбийларининг ўқув-машғулотлари бошланди
Янгиликлар лентаси
0